Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга қарши ўйиндан олдин расмий машғулот ўтказди
13 янв 2015 14:52
Новости
Ўзбекистон терма жамоаси Хитойга қарши ўйиндан олдин расмий машғулот ўтказди
14 январь куни Осиё Кубоги-2015 учинчи туридан ўрин олган Хитой Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтади.
Учрашувдан бир кун олдин одатга кўра Ўзбекистон терма жамоаси ўйинолди расмий машғулотни ўтказди. Маҳаллий вақт билан соат 19:00да Миржалол Қосимов шогирдлари Брисбендаги "Брисбен" стадионида машғулотни бошлашди.
ОАВ учун очиқ бўлган 15 дақиқа ичида дарвозабонларимиз одатга кўра Пётр Гизимчук билан шуғулланишди.
Ўйинчилар эса иккига бўлиниб асосан "квадрат" ўйнашди. Йигитларнинг кайфиятлари яхши эканини уларнинг кулгулари орқали ҳам билиб олиш мумкин эди.
Бугунги машғулотни кузатишга ЎФФ президенти стадионга Мираброр Усмонов ташриф буюрганини таъкидлаш лозим.
Эртага маҳаллий вақт билан соат 19:00да Хитой ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин старт олади. (Тошкентда 14:00 бўлади).
Машғулот фотогалереяси яқин вақт ичида тақдим этилади.
Нарзулла Сайдуллаев
Брисбен

Комментарии