RU

Последние новости

01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  1 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  0 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  0 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  2 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  2 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  6 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  10 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  14 20:52Рэшфорд "Барселона"да қайси рақамда ўйнаши аниқ  1 20:29"Насаф" назорат ўйинида "Қўқон-1912"дан устун келди  0

ЖЧ-2026 2-саралаш босқичи: Ўзбекистон қийинчиликсиз Туркманистонни мағлуб этди Новости

ЖЧ-2026 2-саралаш босқичи: Ўзбекистон қийинчиликсиз Туркманистонни мағлуб этди

Бугун ЖЧ-2026 2-саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон – Туркманистон баҳси якунланди.

Жамоамизнинг таркиби билан танишинг:

ЖЧ-2026 2-саралаш босқичи

"E" гуруҳи. 5-тур

Ўзбекистон – Туркманистон 3:1 
Гол : 17 - Ҳусниддин Алиқулов (Жалолиддин Машарипов), 25 - Шаназар Тиркишов (Алтимират Аннадурдиев), 30 - Остон Ўрунов (Элдор Шомуродов), 70 - Шерзод Насруллаев (Ҳусниддин Алиқулов)

6 июнь. Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:30

Бош ҳакам: Юсукэ Араки

Қанот ҳакамлари: Зюн Михара, Кота Ватанабе

Захира ҳаками: Муҳаммад Исса 

Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов, 5. Рустам Ашурматов, 7. Отабек Шукуров (Абдулла Абдуллаев, 76), 9. Одилбек Ҳамробеков, 10. Жалолиддин Машарипов (Жамшид Искандеров, 76), 11. Остон Ўрунов ( Ҳожимат Эркинов, 83), 13. Шерзод Насруллаев, 14. Элдор Шомуродов, 15. Умар Эшмуродов (Абдуқодир Ҳусанов, 50), 19. Азизбек Турғунбоев (Аббосбек Файзуллаев, 50), 23. Ҳусниддин Алиқулов.

Захира: Ботирали Эргашев, Абдувоҳид Неъматов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Диёр Холматов,Абдурауф Бўриев, Азизбек Амонов.

Туркманистон: 1.Аҳаллиев Рустем, 2.Гуйчмират Аннагулиев, 3.Ихлас Тойжанов, 6.Алибек Абдурахмонов, 8.Мирза Бекназаров, 11.Дидар Дурдиев, 12.Ҳақмуҳаммад Башимов, 13.Велмират Баллаков, 14.Шаназар Тиркишов, 15.Абди Башимов, 17.Алтимират Аннадурдиев.

Захира: 16.Батир Бабаев, 23.Гурбанмират Гараев, 4.Мекан Сапаров, 5.Ата Гелдиев, 7.Арслан Аманов, 9.Мират Аннаев, 10.Элман Тагаев, 18.Язгилич Гурбанов, 19.Бегенч Акмамедов, 20.Селим Нурмирадов, 21.Теймур Чариев, 22.Мейлис Дурдиев.

Огоҳлантириш: 52 - Шерзод Насруллаев, 64 - Ҳақмуҳаммад Башимов, 90 - Селим Нурмирадов


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

90+1. Ҳусановнинг зарбасини дарвозабон қайтарди

Ҳакам иккинчи бўлимга беш дақиқа қўшиб берди

90. Селим Нурмирадов огоҳлантирилди

83. Навбатдаги ўзгариш: Остоннинг ўрнига Ҳожимат тушди

76. Ўзгариш: Шукуров ва Машарипов майдони тарк этди, уларнинг ўрнига Абдуллаев ва Искандеров майдонга тушди



70. ГООООООЛ. Насруллаев ҳисобни ўзгартирмоқда. Ҳимоячининг голига яна бир ҳимоячи Алиқулов ассист қилмоқда

66. Навбатдаги ажойиб ҳужум. Бу сафар Остон ўз имкониятидан фойдалана олмади

65. Машариповнинг жаримадан йўллаган зарбаси тўцинга тегмоқда

64. Ҳақмуҳаммад Башимов огоҳлантирилди

63. Машарипов рақиб майдончасининг ичида супер ҳаракат қилди, бироқ Аббоснинг оёқлари етмади

60. Алиқулов ажойиб имкониятдан фойдала олмади. Унинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

56. Ҳусанов рақиб майдончасининг ичида рақибни «учириб юборди» ва тўпни эгаллаб олди. Шундан сўнг тўпни у Ашурматовга узатди. Бироқ Рустамнинг зарбаси ноаниқ

52. Шерзод Насруллаев огоҳлантирилди

51. Остоннинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон ушлаб олди

50. Улар Турғунбоев ва Эшмуродовни алиштиришди



49. Жамоамиз сафида иккита футболчи захирадан майдонга тушишга тайёрланмоқда. Улар - Абдуқодир Ҳусанов ва Аббосбек Файзуллаев 

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди. Жамоамиз жуда кўплаб вазиятга эга бўлган биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб 2:1

Ҳакам биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берди

44. Терма жамоамиз ҳозир супер ҳужум ташкил қилди. Бироқ Шукуровнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Агар бу ҳужум гол билан якунланганда, ҳали анча вақт давомида бу ҳужум ҳақида гапириларди

41. Остон ҳозир очиқчасига тўпни Элдор ва Машариповдан қизганди. Икки нафар ҳужумчимиз бўш дарвоза билан қолганида Ўрунов зарба йўллади ва тўп устунга тегмоқда

40. Машариповнинг бурчакдан узатган тўпини яна ҳимоячилар бурчакка чиқариб юборишди

39. Остоннниг узатмаси ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди



30. ГОООООООЛ. Остон Ўруновдан ажойиб гол, сардоримиздан эса ажойиб узатма. Биз яна олдиндамиз!

P.S. Туркманистон терма жамоаси 1992 йилдан буён илк бор Тошкентда Ўзбекистонга гол урди

25. ГОЛ. Шаназар Тиркишов ҳисобни очди. Унга Алтимират Аннадурдиев пас берган

P.S. Ҳусниддин Аликулов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида биринчи голини урди. Алиқулов 2023 йил Вьетнамга қарши баҳсда ҳам гол урганди, аммо у назорат учрашуви бўлгани боис ФИФА рўйхатига кирмаган.

21. Машарипов ва Шомуродов ўзаро яхши ҳаракат қилишганди, бироқ рақиб ҳимоячиси сўнгги сонияларда тўпни бурчакка чиқариб юборди



17. ГОООООООООЛ. Ҳусниддин Алиқулов ҳисобни очмоқда. Тўпни Машарипов узатди

14. Шомуродовнинг чалқанча йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. Ҳозирча тўлиқ устунлик бизда. Фақатгина гол йўқ

7. Шукуровнинг ажойиб узатмасида сардоримизнинг оёқлари бироз етмади

6. Туркманлар ҳам яхши ҳужум ташкил қилишди, бахтимизга ҳужум чизиғидагилар имкониятларидан фойдалана олмади

2. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ. Машариповнинг узатмасидан сўнг Ашурматов боши билан зарба йўллади, бироқ тўп устунга тегмоқда

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Энди бирин-кетин стадионда ҳар икки мамлакат терма жамоаларининг мадҳиялари янграйди

Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари. Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 2-саралаш босқичининг навбатдаги турида Туркманистонга қарши баҳс олиб боради. Учрашув соат 19:30 да старт олади.

Рейтинг: +33   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика