Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди
10 ноя 15:32
Новости
Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди
Жамоа футболчиларининг соғлом овқатланишини назорат қилиш, тикланиш жараёнларини яхшилаш ва умумий тайёргарлик сифатини ошириш мақсадида терма жамоа штабига испаниялик бош ошпаз ҳамда профессионал нутрициолог жалб этилди.
Бу ташаббус жамоа футболчиларининг тўғри овқатланиш тартибини сақлаш, энергия балансини таъминлаш ва ўйинлардаги жисмоний тайёргарликни юқори даражада ушлаб туришда муҳим аҳамият касб этади.


Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойидаги ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда бўлиб ўтадиган халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этади. Турнирда Жаҳон чемпионати иштирокчилари — Ўзбекистон, Эрон, Миср ва Кабо-Верде терма жамоалари куч синашади. Барча учрашувлар "Ҳазза бин Зайд" стадионида ўтказилади.
Аввалроқ "Бунёдкор"да фаолият юритаётган италиялик Карло Альберто Бертоне ноябрь ойидаги ФИФА кунларида ҳамюртига таҳлилчи сифатида ёрдам бериши аниқ бўлган эди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Комментарии
Буларкану скаутларимиз ишласа)))