RU

Последние новости

09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  0 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  5 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ устози: "Россиянинг гуруҳи осондек кўринган эди, ҳозир эса..." Новости

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ устози: "Россиянинг гуруҳи осондек кўринган эди, ҳозир эса..."

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи, ҳозирда "Балтика" клубини бошқараётган Валерий Непомняший Россия терма жамоасининг ЖЧ-2018даги имкониятларига баҳо берди.

"Аввалига Россия терма жамоаси гуруҳи осондек кўринган эди. Ҳозир эса жамоанинг тайёргарлиги ҳавотир ва шубҳалар уйғотмоқда. Айниқса Германия ва Саудия Арабистони терма жамоалари учрашувидан сўнг. Гуруҳдан чиқиш россияликлар учун яхши натижа бўлади.

Саудия Арабистони чақилмас ёнғоқдек кўринмоқда. Айниқса улар ўйинни тўғри ташкил қилишса. Миср терма жамоаси Салоҳнинг ўйинига боғлиқ. У асосий фигура. Аргентина терма жамоаси ва Месси ҳам худди шундай. Уругвайга тўхталадиган бўлсак, менимча, улар ЖЧ-2018 фаворитларидан бири. Улар кучли тўртликка кира олишади, бироқ улардан нима кутиш мумкинлигини билмайман.

Россия терма жамоаси нима эвазига гуруҳдан чиқиши мумкин? Бир томондан рухий тайёргарлик муҳим. Бу нарса ҳозир кутилганидек яхши эмас. Футболчилар ўз даражасида ўйнамаяпти. Бунинг учун улар ўз кучларига ишонишлари керак. Мураббийлар штаби жамоани мундиал стартигача яхши ҳолатга олиб келишига шубҳалар бор. Потенциал бўйича Саудия Арабистони ва Мисрдан кучлироқмиз" - дейди Непомняший.

Рейтинг: -6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика