RU

Последние новости

16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  8 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  1 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳимоячиси: "Жаҳон чемпионатига чиқишимизга ишоняпман. Бундан яхши имконият бўлмайди" Новости

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳимоячиси: "Жаҳон чемпионатига чиқишимизга ишоняпман. Бундан яхши имконият бўлмайди"

"Оқ бўрилар" 5 сентябрь куни КҲДРга қарши майдонга чиқади.

 ЖЧ-2026 саралаш босқичининг ҳал қилувчи раундида иштирокини бошлайдиган вакилларимизнинг имкониятлари юқори баҳоланмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Бахтиёр Ашурматов бўлажак саралаш баҳслари олдидан ўз фикрларини билдирди. 

Узбекистан

Jaloliddin Masharipov - 20'

Кубок Мира квалиф. АФК - 3-й раунд гр. A . Тур 1

05/09/2024, 20:00

0
:
1
Завершен

КНДР

Стадион: 24205 зрителей

45'
90'
20'  Jaloliddin Masharipov
60'  Остон Урунов (Аббосбек Файзуллаев)
71'  Отабек Шукуров (Абдулла Абдуллаев)
71'  Khoziakbar Alidzhanov (Фаррух Сайфиев)
87'  Jaloliddin Masharipov (Акмаль Мозговой)
87'  Элдор Шомуродов (Бобур Абухаликов)
40'  Kuk-Chol Kang II
46'  Kuk-Jin Kim (Jo-Guk Ri)
72'  Il-Song Ri (Ju-Song Choe)
81'  Chung-Song Paek (Il-Gwan Jong)
87'  Pom-Hyok Kim (Hun Ri)

— Ўзбекистон терма жамоасининг бу сафарги саралашдаги имкониятларини юқори баҳолайман. Бунга бир нечта сабабларни келтиришим мумкин. Биринчиси Сречко Катанецда тайёргарлик учун етарлича вақт бўлди. Бир неча йилдан буён шу жамоада ишлаб келмоқда. Ўйлайманки, ўйин услубини яхши сингдира олди. Унинг қўл остида синалган ва рақобатбардош таркиб бор. Иккинчи омил, квотанинг кўпайгани. Саралаш ўйинларида ғолиб чиқиш учун бундан яхши имконият бўлмайди. Жаҳон чемпионатига чиқиш масаласини шу босқичдаёқ ҳал қилишимиз керак. Гуруҳимизда рақиблар бошқа квартетлар билан солиштирганда нисбатан яхшироқ. Яъни Осиё грандлари Япония ва бошқалар гуруҳимизда эмас. Яна бир сабаб ҳозирги кунга келиб кўплаб футболчиларимиз легионер сифатида тўп тепмоқда. Улар етарли даражада маҳоратга эга бўлишди. Футболчиларимиз ҳар қандай темпдаги ўйинларга тайёр. 

— Ўйлайманки, устунлигимиз мураббийга шунча вақт ва имконият берилганида. Бугунга келиб таркибимиз барқарорлашган. Авваллари Осиё кубоги, саралаш бошларида мураббий алмашарди. Янгидан жамоа тузишга тўғри келарди. Катанец ўзи ишонган ва билган футболчилардан таркибни шакллантира олди. Барқарорлик, футболчиларнинг маҳорати юқори натижаларга эришишига туртки бўлади. Олдинги йилларга нисбатан ҳозир кўпроқ имкониятга эгамиз. Тўғри, Осиё кубогида мағлубиятлар бўлди. Лекин хатолардан хулоса чиқарилди деб ўйлайман. Ҳимоядан ҳужумга қандай ўтиш керак, қарши ҳужумларда ўйнаш барчасини ўзлаштиришган. Терма жамоамизда зичлик юзага келди. Ҳимояда ўйнашни ёқтирмайдиган футболчиларимиз ҳам буни яхши тушуниб олишди.  

— Одатда ҳар доим Жаҳон чемпионати саралашлари стартида ҳавотир бўларди. Лекин мураббий сифатида бу гал хотиржамроқман. Ҳавотир ўрнини ишонч эгаллаб олган. Бу терма жамоа олдига қўйган мақсадга эриша олади. Саралаш босқичини иккита ғалаба билан бошлаб олиш катта ишонч беради. Тўғри, БАА, Эрон каби рақиблар бор. Қатар катта ўсишга эришди. Мен тўғридан-тўғри Жаҳон чемпионатига чиқишимизга ишоняпман. Ўзбекистон ҳар тарафлама тайёр деб ўйлайман. Терма жамоада йиғилган футболчилар мухлисларни хурсанд қила олишади. Бу йўлда уларга омад тилайман. Кўпчинча бизда ҳимояда муаммо бўларди. Абдуқодир Ҳусанов, Рустам Ашурматов, Ҳусниддин Алиқулов, Умар Эшмуродов яхши савияда тўп тепяпти. 

— Ҳавотирли позиция ҳужум бўлиб турибди, бунда рақобат йўқлиги бироз безовта қилади. Элдор Шомуродов яхши ҳолатда ва юқори спорт формасида бўлишига умид билдираман. Қолаверса, Бобир Абдихолиқов ҳам муносиб спорт формага кириб бормоқда. Бу ҳужумдаги муаммони бартараф қилиши мумкин. Йигитларимизни доим дуо қилиб турамиз ва қўллаб-қувватлаймиз

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика