RU

Последние новости

17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  24 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  0 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  10 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34

Ўзбекистон терма жамоаси менежери ОФК очган интизомий ишга айнан нима сабаб бўлганини айтди Новости

Ўзбекистон терма жамоаси менежери ОФК очган интизомий ишга айнан нима сабаб бўлганини айтди

Аввалроқ, Сурияга қарши ўйинда мухлислар кийган либослар сабаб ЎФАга нисбатан интизомий иш очилгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон ва Сурия терма жамоалари ўртасидаги Осиё кубоги биринчи туридан ўрин олган учрашувидан сўнг ОФК Ўзбекистон футбол ассоциациясига нисбатан интизомий иш очгани ҳақида  футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз телеграм саҳифасида маълум қилганди. Бунга стадиондаги ўзбекистонлик мухлисларнинг Осиё Кубогига ҳеч қандай алоқаси йўқ компания рекламаси туширилган либосларда ўтиргани сабаб бўлгани айтилганди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси менежери Шерзод Игамбердиев сайтимизга ушбу масала бўйича изоҳ бериб ўтди. Маълум бўлишича, интизомий иш очилишига стадиондаги кўплаб ўзбекистонлик мухлисларнинг сайёҳлик компанияларидан бирининг логотипи туширилган либосларда ўтиргани сабаб бўлган.

"Кеча ОФКдан хат қабул қилиб олдик. Хатда ОФК томонидан бизга билдирилган эътироз акс этганди. Ўзбекистонлик мухлислар гуруҳи Сурияга қарши ўйинда ОФК билан келишмага ҳолда, бегона компания брендидан фойдаланишган. Эътирознинг Artel компаниясига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Сизларга суратларни ҳам кўрсатдим. Ижтимоий тармоқларда миллий жамоамиз фан клуби раҳбари Абдураҳмон Фозилов ва Artel компания манзилига ҳар хил ўринсиз фикрлар билдиришмоқда. Улар терма жамоамизга жуда кўп ёрдам беришганини ҳисобга олиб, бу нарса адолатдан эмас деб ҳисоблайман. Шаффофликни таъминлаш учун сизларга ОФК айнан қайси бренд рекламасига эътироз билдирганини кўрсатдим. Кўрганингиздек, бу мутлақо бошқа компания. Ҳозирда ОФК биздан жавоб кутмоқда. Биз ҳуқуқшуносларимиз билан маслаҳатлашган ҳолда, уларга бугун жавоб тайёрлаймиз. Ишонаманки, бир биримизни тушуна оламиз ва ҳеч қандай жарималарсиз келишиб оламиз. Мухлисларимиздан келажакда регламентга амал қилишларини ва Ўзбекистон футбол ассоциациясини ноқулай ҳолатга тушириб қўймасликларини илтимос қилган бўлардим", - дейди Ўзбекистон терма жамоаси менежери Шерзод Игамбердиев.

ОФК Ўзбекистон футбол ассоциациясига қарши интизомий иш очди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика