RU

Последние новости

14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  0 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  9 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  11 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  36 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  23 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисига Тошкент клублари "совчи" қўйган Новости

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчисига Тошкент клублари "совчи" қўйган

Ўзбекистон терма жамоаси ва Қатарнинг "Ас Сайлия" клуби ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовга бир қатор жамоалар харидор.

Қатар Суперлигасида фаолият юритган Темурхўжа Абдухолиқовнинг "Ас Сайлия" билан тузган шартномаси 30 июнь куни якунланади. Айни пайтда ушбу ҳужумчига хориждан ва Тошкент жамоалари, хусусан "Пахтакор", "Локомотив" ҳамда АГМК клубидан қизиқиш мавжуд.

Бу ҳақда сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов маълум қилди.

Темурхўжа Абдухолиқовга мазкур жамоалардан таклифлар тушмоқда.

Амалдаги чемпион "Локомотив" агарда Нивалдога чиқиш эшикларини очадиган бўлса, унда Абдухолиқовни яна "темирйўлчи"га айлантириши мумкин. Айни пайтда "Локо"нинг бразилиялик ҳужумчиси Нивалдонинг ижара муддати тугаган. Нивалдонинг жамоадан кетиш эҳтимоли юқори. Агарда Нивалдо жамоадан кетадиган бўлса, унда "Локо" табиийки Темурхўжа Абдухолиқовни ортга қайтаришга уриниб кўради.

Шунингдек, Темурхўжа Абдухолиқовни яна бир собиқ клуби "Пахтакор" ҳам терма жамоамиз форвардига таклиф билан чиққан. Аммо ҳозирча музокаралар тўла якунланмаган. "Пахтакор" Драган Черан билан келишувга эришгач, энди Абдухолиқов вариантига яна тўхталадими ёки йўқ, бу ҳозирча номаълум. Аммо Драган Черанни ҳужумчи ортида ҳаракат қилишини инобатга олинса, "шерлар" ҳам Абдухолиқов номзодидан бутунлай воз кечмасликлари мумкин.

Темурхўжа Абдухолиқовга трансфер бозори пайтида таркибини кескин кучайтирмоқчи бўлаётган АГМК ҳам харидор. Ашурматов АГМКда Темурхўжа Абдухолиқовни кўрмоқчи. Томонларнинг ўзаро музокараси давом этмоқда.

Темурхўжа Абдухолиқов эса хориждан тушаётган қизиқишларни ўрганиб чиққандан кейин Тошкент клубларидан бўлаётган таклифларни ўйлаб кўрмоқчи. Абдухолиқов олдида бир қатор вариантлар мавжуд. Аммо ҳужумчи ҳозирча якуний қарорга келгани йўқ.

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика