RU

Последние новости

11:36ОКМК БААдаги йиғин доирасида ЦСКА билан ўйнайди  0 11:19Сон, Киммих ва Сане "Барселона"да пайдо бўлиши мумкин  2 10:58Осимхеннинг келажаги бўйича "Галатасарой"нинг позицияси қандай?  0 10:34Раньери "Рома" мураббийи сифатида А Серия тарихида биринчи бўлиб дербидаги 5та ўйиндан 5тасида ғалаба қозонди  2 10:10Флик "Барселона"дан янги ҳужумчи харид қилишни талаб қилмоқда  2 09:48"Ливерпуль" Трентнинг ўрнига "Барселона" футболчисини олиб келмоқчи?!  5 09:19Гвардиола нега Грилишни эмас, Савиони майдонга тушираётганини тушунтирди  1 08:47Аморим МЮ ҳақида: "Бизга силкиниш керак"  2 08:22"Ювентус" ПСЖ ҳужумчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 07:58Ольмо Лапортага ишонади ва "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти  1 07:35"Реал" ўйинчиси клубни тарк этиши мумкин  0 07:11"Нефтчи" Туркия йиғинига йўл олди  0 02:41А Серия. "Рома" Рим дербисида "Лацио"ни мағлуб этди, Шомуродов 74-дақиқада ўйинга қўшилди  15 00:37Спорт директор Берта "Атлетико"дан кетди. Итальян 2013 йилдан бери клубда ишлаётганди  1 23:35Дембеленинг 90+2 дақиқада урган голи ПСЖга "Монако" устидан ғалабани таъминлаб, Франция Суперкубогини тақдим этди  1

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Гонконг устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди?(тўлиқ матбуот анжумани) Новости

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Гонконг устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди?(тўлиқ матбуот анжумани)

ЖЧ-2026 саралаши Гонконга қарши кечган учрашувдан кейин Сречко Катанец ва Элдор Шомуродов матбуот анжуманида иштирок этишди

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз

- Биринчи навбатда жамоамни ғалаба билан табрикламоқчиман. Бугун яхши ўйин намойиш этдик ва ажойиб иш бажардик. Учрашувда кўп вазиятлар яратдик, аммо вазиятлардан фойдалана олмадик. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ учта гол уриб, масалани ҳал этишимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда эса рақиб дарвозаси яқинида агрессивроқ ўйнашни бошладик ва иккита гол урдик. Шу билан ўйин масаласи ҳал этилди. Бугунги натижадан кўнглим тўлди.

Элдор Шомуродов

- Бугунги ғалаба билан табриклайман. Иккинчи бўлим аввалида тезкор гол уриб, учрашувда ҳисобни очдингиз. Сиз урган гол бугунги учрашувда қанчалик бурилиш ясай олди?

- Икки таймда ҳам ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Лекин гол ура олмадик. Биз аввалдан ишонч бор эди ва 3 очко билан қайтишимизга ишонган эдим.

- Жаноб Катанец, бугунги ғалаба билан табриклайман. Элдор Шомуродов жароҳатидан фориғ бўлиб майдонга қайтди ва бугун гол урди. Элдор жароҳати сабабли Осиё кубогини ўтказиб юборганди. "Кальяри" ҳужумчиси жароҳатдан қайтгани жамоангизга қандай таъсир ўтказди? Шомуродов ва Шомуродовсиз жамоа орасида қанчалик катта фарқ бор?

- Осиё кубогидан аввал ҳам ушбу гапни кўп маротаба айтганман. Элдор мен учун энг муҳим ўйинчи. Шомуродов терма жамоада тарихидаги энг яхши тўпурар. У ҳужумда жуда хавфли ва тўпни ўзи билан яхши ушлаб тура олади. Афсуски, Осиё кубогида Элдорсиз ўйнадик. Бироқ у вақт ўтиб кетди ва тарихга айланди. Олдиндаги ўйинлар ҳақида ўйлашимиз керак.

- Гонконга қарши кечган бугунги учрашувда энг қийинчилик туғдирган жиҳат нима бўлди?

- Тўғрисини айтсам, рақибимизнинг бошқа жамоаларга қарши кечган ўйинини томоша қилмадим. Биз Гонконгдан кучлироқ терма жамоамиз ва буни тан олиш керак. Лекин ўйин вақти гол урмасангиз ҳисоб 0:0 бўлиб қолаверади ва рақиб сизни жазолаши мумкин. Рақибимиз мезбон сифатида ўйнаётгани учун уларда устунлик бор эди, мухлисларнинг қўллаб қувватлаши кўрдингизлар. Бу эса менинг жамоамга руҳий томонлама босим ўтказиши мумкин эди. Бундай ўйинларда ютқазиб қўйиш ҳеч гап эмас. Сиз вазиятлар яратасиз, аммо рақиб гол уриб кетади. Мураббийлик тажрибамда бундай учрашувлар кўп бўлган. Бундай учрашувларда ҳатто аутлар ҳам жуда катта аҳамиятга эга. Бизнинг таркибда эса бойи баланд футболчилар кўп эмас ва иккинчи қаватда кураш олиб бориш қийин. Бугун эса биз ушбу вазифани уддаладик.

Элдор Шомуродов

- Бугун биринчи бўлимда гол ура олмадингизлар ва бу сизларга қанчалик халал берди. Гол урилмагани сабабли футболчилар хавотирга тушиши мумкин эди?

- Футбол 90 дақиқа ўйналади. Танаффусда йигитлар билан гаплашдик ва ғалаба қозонишимиз кераклигини айтдим. Биз ўз кучимизга ишондик ва танаффусдан сўнг рақиб дарвозасини ишғол этдик.

- Гонконг терма жамоасининг Осиё кубогидаги иштирокига қандай баҳо берасиз?

- Бу саволга жавоб бериш қийин. Сабаби, Осиё кубогидан олдин терма жамоа узоқ вақтли йиғин ўтказишади. Гонконг терма жамоасининг иштирокини яхши баҳолайман. Айниқса, Эронга қарши учрашувда жуда яхши ин намойиш этишди ва камида 2-3та голли вазият яратишди. Бугун эса улар битта яққол голли вазият яратишганини эслай олмайман. Бу бизнинг яхши тайёргарлик кўрганимиздан далолат. Осиё кубогида "Аждархо"лар ҳужумда анча ёрқинроқ ўйнашган эди.

- Бугунги ғалабадан сўнг гуруҳда пешқадам бўлиб олдингизлар. Саралаш босқичининг кейинги учрашувлари ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳар бир учрашув биз учун жуда муҳим. Бугунги уч очко ҳам катта ютуқ. Кейинги учрашувда ҳам шундай ўйин намойиш этишимиз керак.

Элдор Шомуродов

- Саралаш босқичидаги дастлабки учрашувни меҳмонда Туркманистонга қарши ўтказдик. Туркманистондаги майдон ҳолати жуда ёмон эди. Туркманистон терма жамоасида ўз ўйинларини бошқа стадионда ўтказади, аммо бизга учрашувда улар айнан ёмон ҳолатдаги стадионни танлашди. Гонконг ҳам бугун шундай йўл тутди. Аслида Гонконг терма жамоаси бошқа стадионда ўйнайди. Мен ОФКга мурожаат қилмоқчиман, жаҳон чемпионати саралаш ўйинларини бундай стадионда ўтказиш нотўғри. Спортчилар жароҳат олиши мумкин. Бундай майдонлар талабга жавоб бермайди.

Сречко Катанец

- Бугунги майдон ўлчами кичкина эди. Майдон 4 метрга кичкинароқ эди. Қоидаларни ҳамма учун ишлаши керак. Биз кичик майдонда ўйнашга мажбур бўлдик.


Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика