RU

Последние новости

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларида коронавирус аниқлангани тасдиқланди. Уларга жавоб берилди Новости

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларида коронавирус аниқлангани тасдиқланди. Уларга жавоб берилди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўқув-машғулот йиғинида иштирок этаётган футболчилардан коронавирусга олинган сўнгги тест натижаларига кўра 6 нафар футболчида COVID-19 инфекцияси аниқланди.

Вирус аниқланган футболчиларда касалликнинг ҳеч қандай сиптомлари кузатилмади ва улар ўзини ҳар доимгидек яхши ҳис этишмоқда. Бироқ терма жамоа штаби эҳтиёт чораси сифатида уларга яккаланган ҳолда муолажа олишлари учун жавоб беришга қарор қилди. Уларнинг ҳолати клублар шифокорлари билан бирга назорат қилинади", - деб ёзади ЎФА матбуот хизмати. 

Олдинроқ сайтимизда терма жамоанинг 5 футболчисида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.  

Қуйида ЎФА матбуот хизмати томонидан олинган расмларни томоша қилинг. 




Рейтинг: -16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика