RU

Последние новости

23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  0 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  3 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  10 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  2 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  21 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1

Ўзбекистон тарихидаги илк «Asian Sprint Triathlon Cup» мусобақаси дам олиш кунлари бўлиб ўтади Новости

Ўзбекистон тарихидаги илк «Asian Sprint Triathlon Cup» мусобақаси дам олиш кунлари бўлиб ўтади

Теги :  триатлон
2021 йил 6 октябрь, Тошкент. Ўзбекистон триатлон федерацияси 7SABER спорт кийимлари бренди кўмагида «Asian Sprint Triathlon Cup» мусобақасини ўтказмоқда.

9-10 октябрь кунлари «Ўзекспомарказ» МКК АЖ ҳудудида 30 мамлакатдан келган 300 дан ортиқ триатлончилар ўртасида энг кучли спринтерлар аниқланади.




Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаров воқеа ҳақида шундай фикр билдирди: «Бу йил миллий триатлон учун ҳақиқий илғор йил бўлди, у бир-икки йил ичида катта масофани босиб ўтди. Афсонавий «IRONMAN LANZAROTE» доирасида июл ойида бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида спортчиларимизнинг ақл бовар қилмас муваффақияти кўплаб йигит-қизларни илҳомлантирди. Ишонаманки, бўлажак мусобақа бу гўзал спорт турини ривожлантиришга янада катта ҳисса қўшади. Барча иштирокчиларга муваффақият тилайман!»

Мусобақа регламентида қуйидаги тоифадаги спортчилар иштирок этиши кўзда тутилган: профессионаллар «Elite» (23 ёшдан катта бўлганлар) ва U-15 (12-15), шунингдек ҳаваскор (18-24, 25-29, 30-34, 35-39, 40-44, 45-49, 50-54, 55-59, 60 ва ундан катта бўлганлар).

«Шуниси эътиборлики, Осиё Кубоги бизнинг ҳолатимизда фақат Осиё мамлакатлари ўртасидаги мусобақани англатмайди. Бу очиқ қитъалараро мусобақа бўлиб, унда, масалан, Австрия, Люксембург, Польша, Россия, Словакия, Чехия ва Швейцария каби мамлакатлардан спортчилар ўз иштирокларини тасдиқлаб ўтишди. Бундан ташқари, «Elite» тоифаси энг кучли триатлончиларнинг иштирокини назарда тутади, бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, яқинлашиб келаётган Тошкентдаги мусобақа старти имкон қадар ажойиб бўлиши кутилмоқда», — дея таъкидлаб ўтди, триатлон федерацияси Раиси Виктор Владимирович Махмудов.

9 октябрь куни профессионаллар «Asian Sprint Triathlon Cup»да беллашишади, эртаси куни эса 150 га яқин ҳаваскорлар ўз кучларини синаб кўришлари мумкин бўлади. Иккита дистанция белгиланган: 15 ёшдан ошган спортчилар учун (сузиш 750 м, велосипедда беллашув 20 км, югуриш 5 км) ва 12-15 ёшли ўсмирлар учун (сузиш 300 м, велосипедда беллашув 8 км, югуришда 2 км).

Таъкидлаш жоизки, хорижий техник вакиллар ва халқаро ҳакамлар кўмагида халқаро стандартлар бўйича «Asian Sprint Triathlon Cup» очиқ мусобақаси Ўзбекистонда илк бор ўтказилади.

9-10 октябрь кунлари мусобақанинг бошланиш вақти: 9:00
Томошабинлар ва мухлислар учун кириш: бепул.

Сайт

Инстаграм

Facebook

Youtube

Телеграм канали

Телеграмдаги чат 


Реклама ҳуқуқи асосида

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика