Ўзбекистон Суперкубогида Равшан Эрматов ҳакамлик қилади
28 фев 2014 12:30
Новости
Ўзбекистон Суперкубогида Равшан Эрматов ҳакамлик қилади
7 март, жума куни Тошкентдаги «Жар» стадионида «Локомотив» ва «Бунёдкор» жамоалари ўртасида 2014 йилги Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви бўлиб ўтади.
2013 йилги Ўзбекистон чемпиони ва Кубоги соҳиби («Бунёдкор») ва вице-чемпиони («Локомотив») ўртасидаги ўйинни Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Эрматовга қанотларда ўзбекистонлик Абдуҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров ёрдам беради. Тошкентлик Азиз Асимов тўртинчи ҳакам сифатида белгиланган.
Ўзбекистон Суперкубоги
7 март, жума. 15:00. «Жар»
«Локомотив» (Тошкент) – «Бунёдкор» (Тошкент)
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент).
Ён қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон).
Тўртинчи ҳакам: Азиз Асимов (Тошкент).
Назоратчи: Р. Серазитдинов (Тошкент).
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии