RU

Последние новости

22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  11 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  221 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  3 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  14 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  52 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0

Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Самарқандда "Аждарлар" ва "Шерлар" тўқнаш келади Новости

Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Самарқандда "Аждарлар" ва "Шерлар" тўқнаш келади

Бугун 2021 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби аниқланади.

Самарқанддаги "Динамо" стадионида "Пахтакор" ва "Насаф" клублари соврин учун куч синашишади. Мазкур баҳс соат 16:00да бошланади ва "Дунё Бўйлаб" телеканали орқали жонли намойиш этилади.

Кеча иккала жамоа аъзолари ўйин олди расмий машғулотни ўтказишди ва учрашувдан олдинги матбуот анжуманида иштирок этишди. 



Фото. Жонли йўлакда тепилган Муҳитдинов ва Исмоилов, Аброрни қувлаб кетган Кримец. "Пахтакор"нинг расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ         

Фото. "Насаф"нинг Рўзиқул Бердиев ташриф буюрган расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ        


Жорий йилги Ўзбекистон Суперкубоги тарихдаги олтинчиси ҳисобланади. Бунга қадар ўтказилган бешта учрашувда "Навбаҳор", "Бунёдкор" ,"Локомотив" икки бор ва "Насаф" бир маротаба бош совринга эга чиққан. "Пахтакор" ушбу бешта ўйиннинг учтасида иштирок этган ва барчасида мағлубиятга учраган. 1999 йил "Навбаҳор", 2015 йил "Локомотив" ва 2016 йил "Насаф"га имконият бой берилган. Эртанги баҳс "шерлар" учун Суперкубокдаги тўртинчи беллашув ҳисобланади. "Насаф" учун эса иккинчисидир. Бу жамоалар умумий ҳисобда Суперкубокда иккинчи бор тўқнаш келмоқда. 2016 йил Тошкентда ўтказилган баҳсда Артур Геворкяннинг ягона голи қаршиликларга 1:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим қилган эди. "Пахтакор" Суперкубокда жами 9та гол ўтказиб юборган ва 2та гол урган.  "Пахтакор" ғалаба қозонган тақдирда Ўзбекистонда барча мусобақаларда зафар қучган биринчи жамоага айланади.



"Насаф" 2016 йилги Суперкубок учун баҳсда ғолиб бўлган ва ушбу совринга эга чиққан.

"Пахтакор" эса Суперкубок учун уч марта майдонга тушган ва ҳар сафар мағлубият аламини тотиб кўрган. 1999 йил "Навбаҳор", 2015 йил "Локомотив" ва 2016 йил "Насаф"га имконият бой берилган.


Суперкубок олдидан. "Насаф"да ҳам "Пахтакор"даги каби ҳужумкор ўйинчилар кетган, музейимизни янги соврин билан бойитмоқчимиз. Матбуот анжумани 

"Суперкубокни Қашқадарёга олиб кетишни ва 2016 йилги ғалабани такрорлашни мақсад қилганмиз". "Насаф" мураббийи ва футболчилари иштирокидаги матбуот анжумани        



 Ўзбекистон Суперкубоги Самарқанд шаҳридаги "Динамо" марказий стадионида ўтказилади. Учрашув эртага соат 16:00да старт олади. Баҳсни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Руслан Серазитдинов ва Тимур Гайнулин ёрдам беришади. Захира ҳаками вазифасини эса Раҳимбек Каримов бажаради. Учрашув назоратчиси Бобур Ҳайдаров бўлса, Жаҳонгир Раҳматуллаев комиссар этиб тайинланган. Агишев ҳозиргача Суперкубок ўйинларида ҳакамлик қилмаган. Демак, биргаликда кўрамиз ва кузатамиз 



Ўзбекистон Суперкубоги - 2021. Олдинги 5та ўйинда кимлар майдонга тушган?        

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика