RU

Последние новости

19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  0 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  10 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  22 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  8 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  26 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  5 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  20 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11

Ўзбекистон Суперкубоги-2019. Ўйин "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади Новости

Ўзбекистон Суперкубоги-2019. Ўйин "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади

Юртимизда янги футбол мавсуми старт олишига ҳам борган сайин оз муддат қолмоқда. Янги мавсумни Ўзбекистон Суперкубоги учун ўтказиладиган ўйин очиб беради.

Биласиз, Суперкубок учрашувида мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” ҳамда 2018 йилги Ўзбекистон кубоги соҳиби – АГМК жамоалари соврин учун кураш олиб боришади.

Олдинроқ хабар берилганидек, Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ўйини 23 февраль куни бўлиб ўтади. Мазкур баҳс пойтахтимиздаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Спорт телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилади ва учрашув соат 15:00да старт олади.

Учрашувдан бир кун аввал ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкил этилади. Шунингдек, ўйин бошланишидан олдин ва танаффус вақтида юртимизнинг эл суйган санъаткорлари иштирокида концерт дастури ва турли тадбирлар ташкил этилади.

Қолаверса, мазкур ўйинни юқори савияда ташкил этиш борасида Республика маҳаллалар кенгаши томонидан ҳам бир қатор акциялар ўтказилиши мўлжалланган. Шунингдек, имконияти чекланган болаларга ўйин олдидан турли совға-саломлар ҳам тақдим этилади. Шу куни стадионга ташриф буюрадиган ишқибозларни яна бошқа сюрпризлар ҳам кутади.


Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика