Ўзбекистон — Қирғизистон учрашувига "Ростов"нинг собиқ раҳбари, айни пайтда агентлик билан шуғулланаётган Юрий Белоус ташриф буюрди ва  ўзбек футболчисини кузатди
		
		12 ноя 2019 12:18
        Новости	
	 
				 
				Ўзбекистон — Қирғизистон учрашувига "Ростов"нинг собиқ раҳбари, айни пайтда агентлик билан шуғулланаётган Юрий Белоус ташриф буюрди ва ўзбек футболчисини кузатди
Маълумотларга кўра, россиялик агент Юрий Белоус мазкур ўйинда терма жамоамиз сафида ҳаракат қилган "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Хуршид Ғиёсовнинг ҳаракатларини кузатган.

Юрий Белоуснинг фейсбукдаги саҳифасида терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов ҳамда собиқ терма жамоалар маркази бошлиғи Асқар Толибжонов билан юклаган сурати ҳам мавжуд.


Юрий Белоус Футбол Маркет компанияси директори лавозимида ишлаб келади. Шунингдек, маълум вақт "Ростов" клуби бош директори, "Локомотив" клубида вице-президент ҳамда "Москва" ва "Торпедо" жамоаларида раҳбарлик қилган. Айни дамда эса футбол агенти сифатида фаолият кўрсатмоқда.
Агарда Юрий Белоусга Хуршид Ғиёсовнинг ҳаракатлари маъқул келган бўлса, унда Ғиёсов тез орада Россия клубларида пайдо бўлиб қолиш эҳтимоли мавжуд.
Қайд этиш керакки, Хуршид Ғиёсов Қирғизистонга қарши ўйинда бошланғич таркибда ўйнади ва учрашувнинг 70-дақиқасида захирага олинди.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии