RU

Последние новости

17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  3 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  5 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  14 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  39 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  13

Ўзбекистон Президенти жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этди Новости

Ўзбекистон Президенти жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 14 июнь куни Москвага ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари ушбу мамлакатда бўлиб ўтаётган футбол байрамига хос кўтаринки муҳитда кутиб олинди. 

Шавкат Мирзиёев “Лужники” олимпия комплексида ўтказилган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этди. 

Мазмунли ғоявий ечим, ноёб техник имкониятлар асосида тайёрланган тантанали тадбир томошабинларга катта завқ бағишлади. Машҳур эстрада юлдузлари жўрлигида жаҳон чемпионатининг расмий қўшиғи ижро этилди. Бутун дунёдан келган мухлислар футбол оламининг энг нуфузли мусобақасида иштирок этаётган мамлакатлар жамоаларини қутлади.

Президентимиз олий мартабали меҳмонлар қаторида Россия ва Саудия Арабистони миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйинни томоша қилди. Хорижий давлатлар раҳбарлари билан самимий мулоқотлар ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев шу куннинг ўзида Тошкентга жўнаб кетди.

Рейтинг: +128   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика