RU

Последние новости

07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  1 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  6 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  7 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  2 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  128 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16

Ўзбекистон ОТЖнинг гуруҳдаги рақибларининг ўйинлари ҳақида Новости

Ўзбекистон ОТЖнинг гуруҳдаги рақибларининг ўйинлари ҳақида

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаги рақиби – Жанубий Корея олимпия терма жамоаси ўртоқлик учрашувида БАА олимпия терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Дубай шаҳрида бўлиб ўтган мазкур учрашувда Жанубий Корея U-23 терма жамоаси Ли Йон Жае ҳамда Кван Хи Чан томонидан киритилган голлар эвазига БАА олимпия терма жамоасини мағлубиятга учратишди. Маълумот учун ҳар иккала терма жамоа ҳам U-23 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда.

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг Осиё чемпионати гуруҳ босқичидаги яна бир рақиби – Яман U-23 терма жамоаси ҳам бугун ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Яман олимпия терма жамоаси турнир бугун Вьетнам олимпия терма жамоасига қарши ўйнади ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Таъкидлаш жоиз, гуруҳ босқичидаги яна бир рақиб – Ироқ олимпия терма жамоаси 2 январь куни КХДР олимпия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушган ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионати гуруҳ босқичини 13 январь куни Жанубий Корея U-23 терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Гуруҳ босқичи 2-турида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 16 январь куни Ироқ олимпия терма жамоасига қарши майдонга тушса, 19 январь куни Яман терма жамоасига қарши ўйнайди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика