RU

Последние новости

06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0

Ўзбекистон ОТЖ водийда Саудия Арабистони эмас Кенияга қарши иккита ўйин ўтказади Новости

Ўзбекистон ОТЖ водийда Саудия Арабистони эмас Кенияга қарши иккита ўйин ўтказади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг март ойида Саудия Арабистонига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида аввалроқ маълум қилган эдик.

Аммо Ўзбекистон ОТЖ март ойида Саудия Арабистонига қарши эмас, Кения U-23 терма жамоасига қарши баҳс олиб борадиган бўлди.

“Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоа олдига Токиода бўладиган Олимпиадага йўлланма олиш вазифаси қўйилган. Шу сабабли улар Олимпия ўйинлари саралашига жиддий тайёргарлик кўриши учун кучлироқ рақиб билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мақсадга мувофиқ бўлар эди. Саудия Арабистонига ҳурмат сақлаган ҳолда шуни таъкидлаш керакки, ушбу терма жамоа Осиё вакили. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси эса Осиёда тенгсиз эканини Хитойдаги мусобақада исботлаб бўлди.

Шу сабабдан Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Ўзбекистон ОТЖ учун кучлироқ рақиб топиш бўйича музокараларни давом эттирди ва Африканинг кучли терма жамоаларидан бири бўлган Кения U-23 терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришди.

Африка терма жамоалари жисмоний жиҳатдан анча бақувват ва кучли рақиб ҳисобланишади, қолаверса, ўз олдига Токио Олимпиадасига йўлланма олиш вазифасини қўйган Ўзбекистон ОТЖ учун ҳам бу терма жамоа билан ўйин ўтказиш анча қизиқарли ва фойдали бўлади.

23 март куни Андижонда, 26 март куни эса Фарғонада Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ОТЖ кениялик тенгдошларига қарши баҳс олиб боришади. Ҳар икки ўйиннинг бошланишини мухлислар учун қулай бўлган вақт - соат 20:00га белгиладик”, - дейди Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов.


Рейтинг: +69   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика