RU

Последние новости

20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  4 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  3 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  1 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  2 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  39 18:05Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  2 17:48Лапорта "Барселона"ни Суперлига ва УEФА ўртасидаги кўприк деб атади  0 17:23Ўзбекистон U-14 Қозоғистондан устун келди  1 16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  2 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  13 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  3 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  13 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1

Ўзбекистон ОТЖ эртага Тошкентда йиғин бошлайди. Мураббий Миржалол Қосимов эмас, Равшан Ҳайдаров бўлади Новости

Ўзбекистон ОТЖ эртага Тошкентда йиғин бошлайди. Мураббий Миржалол Қосимов эмас, Равшан Ҳайдаров бўлади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси келаси йилнинг март ойида Осиё чемпионати саралашида майдонга тушади.

Ўша саралашга тайёргарлик кўриш мақсадида Олимпия терма жамоамиз эртага Тошкентда йиғинни бошлайди. Хабарингиз бор, аввалроқ Ўзбекистон олимпия терма жамоасини Миржалол Қосимов бошқариши ҳақида хабар қилинган эди. Аммо “Бунёдкор” клуби бош мураббийи соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли Олимпия терма жамоасини бошқара олмаслигини маълум қилган. Шундай бўлсада, ўз тажрибаси ва маслаҳатлари билан ҳамиша терма жамоага ёрдам беришга тайёр эканини ҳам билдириб ўтди.

Шундан сўнг терма жамоага хориждан мураббий олиб келиш ишлари бошлаб юборилди. Айни пайтда ЎФА мутасаддилари бу масала борасида жиддий иш олиб боришмоқда. Унгача Ўзбекистон олимпия терма жамоасини таниқли мутахассис Равшан Ҳайдаров катта мураббий сифатида шуғуллантириб туради.

Равшан Ҳайдаров ёшлар билан ишлаш бўйича катта тажрибага эга мутахассис ҳисобланади. Жумладан, унинг қўлостида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси шу йилнинг январь ойида Хитойда ўтган Осиё чемпионатида ғолибликка эришган эди.

Равшан Ҳайдаров мазкур йиғин давомида терма жамоага номзод бўлган қуйидаги футболчиларни синовдан ўтказиб олади.

Дарвозабонлар:
Эргашев Умиджон    
Ҳамроев Умиджон    
Зиёвутдинов Низомиддин

Ҳимоячилар:

Қобилов Ислом  
Алижонов Илҳом  
Ғофуров Ҳусниддин    
Алиқулов Ҳусниддин  
Насруллаев Шерзод  
Саитов Дилшод  
Сатторов Худойшукур  
Рустамов Ойбек  

Ярим ҳимоячилар:

Абдуллаев Абдулла  
Муҳитдинов Шароф  
Исмоилов Аброрбек  
Ўрунов Остон  
Умиров Даврон  
Нуруллоев Суҳроб  
Тўхтасинов Нурилло  
Қодирқулов Санжар  
Икромов Фаррух  
Рашидхонов Ислом  

Ҳужумчилар:

Абдихолиқов Бобир  
Амонов Азизбек  
Мираҳмадов Миржаҳон

Рейтинг: -37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика