Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси "Чиғатой"да йиғин ўтказмоқда
07 дек 2018 10:49
Новости
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси "Чиғатой"да йиғин ўтказмоқда
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси айни кунларда "Чиғатой" спорт базасида йиғин ўтказмоқда.
Бу ҳақида ЎФА расмий сайти хабар берди.
Жамоа бош мураббийи Азамат Абдураимов йиғин давомида 50 нафарга яқин футболчиларни кўздан кечиришни мақсад қилган.
Йиғиннинг дастлабки кунларида терма жамоада ҳали ўйин ўтказмаган, аввалги йиғинларда иштирок этмаган футболчилар қатнашишди. Улар 6 декабрь "Спартак" (Тошкент)нинг 2004 йилда таваллуд топган футболчиларига қарши назорат ўйини ўтказиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишди.
Йиғиннинг иккинчи қисмида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг асосий таркиб футболчилар қатнашади. Улар йиғин давомида иккита назорат учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган.
Йиғин 10 декабрга қадар давом этади.


Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"
Комментарии