RU

Последние новости

01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  3 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   0 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  5 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  2 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 23:10ЛаЛига. "Хетафе" - "Реал" учрашуви асосий таркиблари эълон қилинди  10 23:05А Серия. "Милан" - "Фиорентина" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  3 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  4 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни мағлуб этди, Магуайр яна қаҳрамон!  86 21:55Тудор "Ювентус"нинг мағлубиятига изоҳ берди  1 21:28Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизил карточка ва пенальти ўйинни ҳал қилди"  1 20:49Камолиддин Тожиев: "Режаларимизни очиқлай олмайман. Ҳар бир позицияга иккитадан футболчи бор"  5

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БАА йиғини доирасидаги сўнгги машғулотни ўтказди Новости

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БАА йиғини доирасидаги сўнгги машғулотни ўтказди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатига тайёргарликнинг якуний босқичини Бирлашган Араб Амирликларида олиб бораётганидан хабарингиз бор.

Любинко Друлович бошқарувидаги олимпиячиларимиз 16 декабрь – 1 январь оралиғида кунига 2 маҳалдан машғулотлар ўтказишди. Йиғин доирасида 4 та ўртоқлик учрашувлари ҳам ташкил этилди ва уларнинг барчасида олимпиячиларимиз ғалаба қозонишди.

Бугун футболчиларимиз Дубайдаги йиғин доирасидаги сўнгги машғулотни ўтказди. Шу билан олимпия терма жамоамиз БАА йиғинини якунлади. Бугун соат 21:40да терма жамоамиз Таиландга йўл олади.

Мусобақа олдидан якуний ўртоқлик ўйини эса 3 январь куни Бангкокда Қатар олимпия термасига қарши ўтказилади.

Қатар билан ўйиндан кейин терма жамоамиз мусобақа доирасидаги илк учрашувини ўтказадиган Сонгхла шаҳрига йўл олади.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси қитъа чемпионатидаги иштирокини 9 январь куни Эронга қарши ўйин билан бошлайди. Учрашув Сонгхла шаҳридаги “Тинсуланон” стадионида бўлиб ўтади.



Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика