RU

Последние новости

12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  0 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  9 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3

Ўзбекистон ногирон-ампутантлари Ирландия устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишди Новости

Ўзбекистон ногирон-ампутантлари Ирландия устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишди

Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси Мексикада давом этаётган ЖЧ-2014 баҳслари гуруҳ босқичи 2-турида Ирландия терма жамоаси устидан 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мавзур Умархўжаев қўл остидаги Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси 1 декабрь, душанба куни Ирландия терма жамоасига қарши майдонга тушишди.

Учрашув тақдири биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб бўлинганди - 1-таймни 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлаган Ўзбекистон футболчилари якунда 6:1 ҳисобида зафар қучишди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақадаги дастлабки учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси Украина устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Бразилия терма жамоасига қарши баҳс олиб борилади. Учрашув 2 декабрь, сешанба куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Мавзур Умархўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ногирон-ампутантлар ўртасида амалдаги жаҳон чемпиони саналади ва терма жамоа Мексикадаги Жаҳон чемпионатида ўз унвонини ҳимоя қилади.

Маълумот ўрнида, Мексиканинг Кулиакан шаҳри мезбонлик қилаётган Жаҳон чемпионатида жами 22та терма жамоа иштирок этмоқда.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика