RU

Последние новости

17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  9 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  4 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  10 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  55

Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғилди Новости

Ўзбекистон МТЖ Тошкентда йиғилди

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Гонконгга қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади.

Бугун, 18 март куни кунинг биринчи ярмида "Жар" стадионида ўтган машғулотда жами 15 нафар футболчи иштирок этди. 3 нафар легионер Рустам Ашурматов, Ҳусниддин Алиқулов ва Отабек Шукуров бугун Тошкентга етиб келишди ва терма жамоа билан бирга Пекин орқали Гонконгга учиб кетишади. Қолган 5 легионер эса тўғри Гонконгга етиб боради.


Бугунги машғулотда иштирок этган футболчилар:

Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов ("Навбаҳор"), Ботирали Эргашев ("Нефтчи"), Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")

Ҳимоячилар: Абдулла Абдуллаев ("Хорфаккан", БАА), Фарруҳ Сайфиев ("Навбаҳор"), Акрам Комилов (ОКМК), Зафармурод Абдираҳматов ("Насаф")

Ярим ҳимоячилар: Азиз Турғунбоев ("Сивасспор", Туркия), Одилжон Ҳамробеков ("Навбаҳор"), Диёр Холматов ("Пахтакор"), Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА, Россия), Жамшид Искандеров ("Навбаҳор"), Ҳожимат Эркинов ("Ал Ваҳда", БАА),

Ҳужумчилар: Бобир Абдихолиқов ("Насаф"), Азизбек Амонов ("Хорфаккан", БАА).

Йиғинга чақирилган қолган футболчилар: Умар Эшмуродов ("Селангор", Малайзия), Ҳусниддин Алиқулов ("Ризеспор", Туркия), Жалолиддин Машарипов ("Истиқлол", Эрон), Остон Ўрунов ("Персеполис", Эрон), Отабек Шукуров ("Қайсериспор", Туркия), Абдуқодир Ҳусанов ("Ланс", Франция), Рустам Ашурматов ("Рубин", Россия), Элдор Шомуродов ("Кальяри", Италия).  




Машғулотдан қолган расмларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилиш мумкин. ФОТОГАЛЕРЕЯ 

Фото: Толибжон Қосимов

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика