RU

Последние новости

00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  3 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  3 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  11 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  2 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  14 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2 21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  1 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  24 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  2 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  19 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   10 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  1

Ўзбекистон МТЖ. Тўртинчи кунги машғулотлар ҳақида ёхуд Шукуров келди Новости

Ўзбекистон МТЖ. Тўртинчи кунги машғулотлар ҳақида ёхуд Шукуров келди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Яман ва Сингапур билан ўйинларга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Йиғиннинг тўртинчи кунида терма жамоамиз лагерида БААнинг "Шаржа" клубида ўйнаётган Отабек Шукуров пайдо бўлди. Куни кеча ўз клуби сафида майдонга тушган ярим ҳимоячи Тошкентга етиб келди. Мураббийлар бугун Отабеккаа у қадар катта юкламалар беришмади. 

Йиғинга чақирилган Элдор Шомуродов, Темурхўжа Абдухолиқов ва Икром Алибоев тез орада терма жамоа ихтиёрига етиб келишади. Бугунги машғулотларда жами 25 нафар футболчи қатнашди. 

Дастлаб футболчилар Мирко Йеличич қўл остида чигалёзди машқларини бажариб мушакларини қиздириб олишди. Сўнгра йигитларимиз "квадрат" ўйнашди ва иккига бўлинган ҳолда футбол ўйнашди. Машғулот сўнггида дарвоза томон зарбалар беришди. 

Эртага, 6 октябрь куни миллий терма жамоамиз олимпия терма жамоаси билан назорат учрашувини ўтказиб олади. 


Фотогалереяни тўлиқ ҳолда сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилиш мумкин. >>> ФОТОГАЛЕРЕЯ <<<

Фото: Толибжон Қосимов



Рейтинг: +42   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика