RU

Последние новости

02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  4 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  21 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  15 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1

Ўзбекистон МТЖ "China Cup-2019" мусобақасини Уругвайга қарши ўйин билан бошлайди Новости

Ўзбекистон МТЖ "China Cup-2019" мусобақасини Уругвайга қарши ўйин билан бошлайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг март ойида "China Cup" мусобақасида қатнашиши ҳақида маълумот бериб ўтгандик.

Мазкур мусобақа 21-25 март кунлари Хитойнинг Гуанси шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу халқаро турнирда Уругвай, Хитой, Тайланд терма жамоалари иштирок этади. Турнир ярим финал ва финалдан иборат бўлади.

Мусобақа ташкилотчиларининг қарорига кўра, Ўзбекистон ярим финални 22 март куни Уругвай терма жамоасига қарши ўтказадиган бўлди. Хитой эса 21 март куни Тайланд билан куч синашади. Ярим финалда ғолиб чиққан жамоалар 25 март куни финалда ўзаро тўқнаш келишади. Шунингдек, ярим финалда мағлубиятга учраган жамоалар 25 март куни 3-ўрин учун баҳсда майдонга тушишади.

Маълумот учун, "China Cup" мусобақаси икки йилдан бери ўтказиб келинмоқда. 2017 йил мусобақада Чили, Исландия, Хорватия ва Хитой қатнашган. Чили терма жамоаси ғолиб чиққан.

Уругувай терма жамоаси бош мураббийи "China Cup-2019" мусобақасига йўл оладиган таркибни эълон қилди.

Дарвозабонлар:

Фернандо Муслера ("Галатасарой", Туркия)
Мартин Кампанья ("Индепендьенте", Уругвай)
Мартин Сильва ("Либертад", Парагвай)

Ҳимоячилар:

Диего Годин ("Атлетико", Испания)
Себастьян Коатес ("Спортинг", Португалия)
Хосе Мария Хименес ("Атлетико", Испания)
Гастон Сильва ("Индепендьенте", Уругвай)
Мартин Касерес ("Ювентус", Италия)
Матиас Суарес ("Дефенсор Спортинг", Уругвай)
Марсело Сараччи ("Лейпциг", Германия)
Найтан Нандес ("Бока Хуниорс", Аргентина)

Ярим ҳимоячи:

Жованни Гонсалес ("Пеньяроль", Уругвай)
Диего Лаксальт ("Милан", Италия)
Лукас Торрейра ("Арсенал", Англия)
Матиас Весино ("Интер", Италия)
Родриго Бентанкур ("Ювентус", Италия)
Карлос Санчес ("Сантос", Бразилия)
Николас Лодейро ("Сиэтл Саундерс", АҚШ)
Камило Маяда ("Ривер Плейт", Аргентина)
Федерико Вальверде ("Реал Мадрид", Испания)
Жоржиан Де Арраскаэта ("Фламенго", Бразилия)

Ҳужумчилар:
Гастон Перейро ("ПСВ", Голландия)
Жонатан Родригес ("Сантос Лагуна", Мексика)
Макси Гомес ("Сельта", Испания)
Кристиан Стуани ("Жирона", Испания)
Эдинсон Кавани ("ПСЖ", Франция)
Луис Суарес ("Барселона", Испания)

Бош мураббий:
Оскар Табарес

"China Cup-2019" мусобақаси олдидан Тошкентда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил қилинади. Мазкур матбуот анжумани давомида бош мураббий мусобақага жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилиши режалаштирилган.


Рейтинг: +60   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика