Ўзбекистон МТЖ. "Бунёдкор"дан ҳам бир футболчи чақирилди
30 сен 2021 17:48
Новости
Ўзбекистон МТЖ. "Бунёдкор"дан ҳам бир футболчи чақирилди
Хабарингиз бор, Сречко Катанец мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида Тошкентда ва Иорданияда ўқув-йиғин машғулотлари ўтказади.
Йиғин доирасида Малайзия ва Иорданияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Аҳамиятлиси, мазкур йиғинга “Бунёдкор” футболчиси ҳам боради. Сречко Катанец жамоанинг иқтидорли, универсал футболчиси Абдулла Абдуллаевни ҳам таклиф этди. Ўйлаймизки, Абдулла мураббийлар штабини ишончини оқлаб, миллий терма жамоамизнинг асосий ўйинчиларидан бирига айланади ва ғалабаларга ҳисса қўшади.

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии