RU

Последние новости

17:20Хави "Олтин тўп" ютмагани ҳақида: "Ўзимни Месси ва Роналдудан устун деб ҳисобламайман, мен ўйинларни якка ўзим ютиб олишга қодир эмас эдим"  1 17:20Тўйини ҳам қадрдон клубида ўтказган "ўзбек Фергюсони" 78 ёшда!  3 16:59Муҳаммадали Ўринбоев: "Франция — Европанинг топ жамоаси, саралашга тайёр ҳолатда борамиз"  3 16:45Равшан Ҳайдаров: "Ҳеч кимдан қўрқмаймиз, лекин ҳар бир рақибга ҳурмат билан ёндашамиз"  1 16:24"Арсенал" 80 млн. евролик трансфер бўйича музокара ўтказмоқда  2 16:05Мажид Ҳасан: "Узоқ вақтдан бери мағлубиятга учрамай келаётган Ўзбекистонга қарши икки баравар куч билан майдонга тушишимиз лозим"  6 15:40Али Хасиф: "Ўзбекистон енгиб бўлмас тўсиқ эмас"  14 15:24Аллегри "Милан"га қайтди  1 15:12"Реал" янги футболчисини эълон қилди  16 15:03БАА терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 14:44Эшитдик-да! "Нефтчи" раҳбариятида истеъфо  14 14:44"Дутор" ва "Котта Болла"дан ғалабалар — Like Cup мусобақасидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:51Доннарумма вакили ПСЖ ҳақида: "Агар янги шартнома имзоламасак, бошқа вариантларни кўриб чиқамиз – ҳеч нарсани истисно қилмаймиз. Жанлуижи Парижда хурсанд".  0 13:12Россияга қарши баҳс учун Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  7 12:43Ўзбекистон - Қатар учрашуви учун чипталар офлайн сотилади  23

Ўзбекистон миллий терма жамоаси январь ойида Грузия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади Новости

Ўзбекистон миллий терма жамоаси январь ойида Грузия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2017 йилнинг 21-24 январь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида ўтказиладиган навбатдаги ўқув-машғулот йиғини доирасида Грузия термаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади.
Мазкур учрашув 2017 йилнинг 23 январь куни бўлиб ўтади. Бўлажак ўйин Ўзбекистон терма жамоаси учун ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичи иккинчи даврасига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 февраль куни Туркиянинг Анталия шаҳрида Арманистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар берилганди.

Қайд этиш керакки, Грузия терма жамоаси Европа қитъасидан ЖЧ–2018 саралаш босқичи “D” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, 2 очко билан 6 та жамоа орасида 5-ўринда бормоқда.

Самвел Бабаян мураббийлиги остидаги терма жамоа ЖЧ–2018 учинчи саралаш босқичи ўйинларини 2017 йилнинг 23 март куни Сурияга қарши сафардаги ўйин билан давом эттиради.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига учинчи саралаш босқичи “А” гуруҳи 5-туридан сўнг 9 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Гуруҳ пешқадами Эрон ҳисобида 11 очко, иккинчи ўринда бораётган Жанубий Кореяда 10 очко мавжуд.


Рейтинг: -73   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика