RU

Последние новости

07:50Суперлига қайтмоқда. Бугун иккинчи даврага старт берилади  0 07:00Бугун Баҳодир, Ҳасанбой ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этади  3 01:45Галлас: "Челси"нинг таркиби ЕЧЛ учун курашадиган даражада эмас"  1 01:21"Лестер"нинг собиқ бош мураббийи вафот этди  1 00:43Элдор Шомуродов "Рома" машғулотларига қайтди  7 00:24"Бордо" янада қуйироққа "жўнатилди"  1 23:59Неймар жароҳатидан тикланиши ҳақида: "Барчасини ташлаб юборгим келади"  0 23:23"Барселона" президентлигига собиқ даъвогар: "Лапорта ёлғон гапирди"  1 22:58Конференциялар лигаси. "Астана" ва "Ордабаси" навбатдаги босқичда!  2 22:19Анчелотти - Роналду ҳақида: "У билан барчаси осон"  3 21:55"Фенербахче" "Фиорентина" футболчисини 10 млн еврога сотиб олмоқчи  1 21:33"Интер"нинг собиқ эгалари Португалия клубини сотиб олмоқчи  0 21:02Арнаутович ҳам Фабрегаснинг шогирдига айланиши мумкин  1 20:40"Челси" Лукаку борасида АПЛ клуби билан келишиб олди  4 20:18"Локомотив" янги футболчиларни таништирди ГАЛЕРЕЯ  0

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Яманга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади Новости

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Яманга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаб юборди.

13 ноябрь куни жамоа Тошкентдаги “Жар” стадионида машғулот ўтказди. Машғлотлар икки гуруҳга бўлинган ҳолда олиб борилди. Гуруҳлардан бири — 12 ноябрь куни КХДРга қарши ўйинда майдонга тушган футболчилардан иборат бўлиб, улар енгил, тинкланиш машқларини бажаришди. Иккинчи гуруҳда эса саралашнинг 7-турида майдонга тушмаган жамоа аъзолари асосан жисмоний тайёргарлик машқларини бажаришди.

Таъкидлаш керакки, Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи 8-тури доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоасига рақиб бўладиган Яман терма жамоасининг аввалги ўйинлари мураббийлар штаби томонидан синчковлик билан ўрганиб чиқилмоқда. Рақибни янада яхшироқ ўрганиш мақсадида терма жамоа техник директори Деян Журжевич Яманнинг Филиппинга қарши ўйинини Манилада, стадиондан бевосита кузатиб борди. Айни пайтда у Тошкентга қайтиб келган ва жамоа билан бирга.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Яманга қарши ўйини 17 ноябрь куни, 20:30 бошланади. Ўйин Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Доҳага чартер рейс билан якшанба куни йўл олади.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика