RU

Последние новости

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  1 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  6 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  19 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

Ўзбекистон - Ливан учрашуви "Қарши"да эмас, "Муборак"да бўлди Новости

Ўзбекистон - Ливан учрашуви "Қарши"да эмас, "Муборак"да бўлди

Шу кунларда Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Австралия қитъасида бўлиб турибди.

Кеча жамоамиз Ливан билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Бу мақола ўйинга эмас ўйин бўлиб ўтган шаҳар ҳақида.

Деярли барча манбаларда Ўзбекистон терма жамоаси Брисбенда яшаётгани ва Ливан билан баҳс ҳам шу шаҳарда ўтгани ҳақида ёзилди. Аслида футболчиларимиз Брисбенда эмас Голд Кост шаҳрида истиқомат қилишмоқда. Кечаги баҳс ҳам мана шу шаҳар яқинида жойлашган "Cbus Super Stadium" (иккинчи номи "Robina") стадионида бўлиб ўтди.


Брисбен ва Голд Кост бошқа-бошқа шаҳарлар. Австралиянинг Квинсленд штатида жойлашган икки шаҳар. Брисбен мана шу штатнинг пойтахти ҳисобланади. Тушунарли қилиб айтганда Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳри бўлса, кеча жамоамиз Муборак туманида ўйин ўтказди. Масалан, ўз вақтида Ўзбекистон терма жамоаси Қаршида ўртоқлик учрашуви ўтказган. Ҳеч ким нима фарқи бор, барибир яқинку деб учрашув Муборакда бўлган деб ёзмаган. 





Кўпчилик буни нима фарқи бор дейиши мумкин. Аммо статистика бўйича устозимиз Бахтиёр Ширинов айтганларидек статистикада майда нарса бўлмайди. Битта кичкинагина хато ва статистикангиз ҳеч нимага ярамай қолади.

Бу мақолани чиқаришдан мақсад нима? Мақсад келгуси авлодга нотўғри маълумот қолдирмаслик. Айтайлик 10 йилдан сўнг бир ёш футбол журналисти Ўзбекистон терма жамоаси Брисбен шаҳрида нечта ўйин ўтказган деб қидирса ва 2018 йил 15 ноябрь куни Ливан билан ўйин шу ерда ўтган деган маълумотни кўради. Шу тариқа тарих ҳам, статистика ҳам ўзгариб кетади.

Шундай экан, Ўзбекистон терма жамоаси бугунги кунда Голд Кост шаҳрида яшамоқда, Ливан билан ўйин мана шу шаҳарда бўлиб ўтди. Брисбеннинг бу ўйинга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +41   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика