RU

Последние новости

16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  5 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   3 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  3 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  8 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0

Расман: Ўзбекистон Лига кубогида қўшни давлатлардан жами 8та клуб қатнашади Новости

Расман: Ўзбекистон Лига кубогида қўшни давлатлардан жами 8та клуб қатнашади

Биласиз, ўтган йили илк бор Ўзбекистон Лига Кубоги мусобақаси ташкил этилди.

Жорий йилдан эътиборан мазкур мусобақада қўшни мамлакатлар жамоалари ҳам қатнашишлари мумкин экани эълон қилиниб, бу борадаги хат ЎФA томонидан Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон футбол федерацияларига юборилган эди.

Лига кубоги мусобақасининг 2020 йилги мавсумида Қирғизистон ҳамда Тожикистондан 4 тадан жамоа қатнашадиган бўлди. Қирғизистоннинг етакчи клублари – “Дордой” (Бишкек), “Алай” (Ўш), шунингдек, “Абдиш-ата” (Кант) ҳамда “Каганат” (Ўш) клублари янги мавсумда Лига Кубоги баҳсларида қатнашишини тасдиқлаб, расмий хат юборишди. Шунингдек, Тожикистоннинг “Ҳўжанд” (Ҳўжанд), “Регар-ТадAЗ” (Турсунзода), “Кўктош” (Рудаки) ҳамда “Истаравшан” (Истаравшан) жамоалари ҳам Ўзбекистон Лига Кубогида иштирок этиш ниятида эканини тасдиқлади.

Қайд этиш жоиз, қўшни республика жамоаларининг Лига кубоги баҳсларига қўшилиши мухлислар соғинган дербиларни қайтариши мумкин. Зеро қўшни мамлакатлар етакчи жамоаларининг ўзаро тўқнашувлари ҳам ўзбекистонлик, ҳам қирғизистонлик, қолаверса тожикистонлик мухлисларнинг катта қизиқишга сабаб бўлиши тайин. Шунингдек, халқаро мусобақалардан четда қолаётган клублар учун ҳам бундай учрашувлар катта тажриба мактаби бўлиши мумкин.

Лига кубоги иштирокчи мамлакатлар ҳакамлари, комиссарлари, инспекторлари учун ҳам муҳим. Улар халқаро ўйинлар орқали ОФК мусобақалари учун дастлабки тайёргарлик босқичидан ўтиш имконига эга бўлади. Бунда тил муаммоси деярли кўзга ташланмайди.

Aлоҳида урғу бериш лозимки, мазкур мусобақада келаси мавсумларда Марказий Осиёнинг қолган мамлакатлари жамоалари ҳам иштирок этишлари кутилмоқда. Бу билан биз Ўрта Осиё жамоаларини бирлаштириб турувчи клублар мусобақасига эга бўламиз, CAFA мамлакатлари ўртасидаги муносабатлар янада илиқлашади.

Рейтинг: +39   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика