RU

Последние новости

21:12Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  0 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  79 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  1 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  6 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  15 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  12 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5

Ўзбекистон Лига Кубоги нима беради? Новости

Ўзбекистон Лига Кубоги нима беради?

Кеча ПФЛ томонидан янги ташкил қилинган мусобақа - Ўзбекистон Лига Кубогига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Кечаги қуръадан кейин кўпчиликда турли саволлар юзага келди: бу қандай мусобақа, нима учун ўтказиляпти, бу мусобақанинг Ўзбекистон Кубогидан фарқи борми ва ҳоказо. Аввало шуни айтиш керак, Лига Кубоги умуман янги мусобақа бўлиб Ўзбекистон Кубогидан фарқ қилади. 

Ўзбекистон Кубогида Суперлига ва Про лига жамоаларининг ҳаммаси иштирок этиши мумкин, аммо Лига Кубогида фақат 16та жамоа қатнашади. Суперлиганинг 14 вакили ҳамда "А" Про лигадан иккита жамоа - "Машъал" ва "Шўртан". 

Агар Суперлига формати ўтган йилгидек сақланиб қолганида катта эҳтимол билан бу мусобақага ҳожат қолмасди. Чунки ўтган йил Суперлиганинг ҳар бир клуби 32тадан ўйин ўтказди. Бу йил эса жамоалар сони 14тага етказилгани ҳамда формат икки даврали босқичга белгилангани учун жамоалар 26тадан ўйнайдиган бўлишди. Буни эса ПФЛ кам деб топди (аслида ҳам шундай) ва натижада Ўзбекистон Лига Кубоги мусобақасига асос солинди. 

Лига Кубогида финалгача чиққан жамоа ҳаммаси бўлиб 6та ўйин ўтказади ва бу ҳам қўшимча амалиёт беради. Ўзбекистон Лига Кубоги форматига кўра жамоалар тўрттадан тўрт гуруҳга бўлиб чиқилди. Гуруҳ ўйинлари битта учрашувдан иборат бўлади, яъни бу ерда "уй-меҳмон" тартиби қўлланилмайди. Буёғи энди омадга боғлиқ, кимдир уйда ўйнайди, кимдир меҳмонда. Ҳозирча мусобақани ўтказиш тартиби эълон қилиб бўлинди, фақат учрашувлар ўтадиган сана ҳали маълум эмас. Лекин тез орада эълон қилинса керак.

Мухлисларнинг қуръа натижасидан хабари бор. Токи ўйинлар бошланмагунча имкониятлар борасида тўхталмай турганимиз маъқул. Энг аввал бошқа саволга жавоб бериш керак бўлади: бу мусобақа бизга нима беради? Факт шуки, бу мусобақа Осиё чемпионлар лигасига йўлланма бермайди, бунинг учун бизда Суперлига билан Ўзбекистон Кубоги бор. 

Лига Кубоги эса шунчаки ўйинлар сонини кўпайтириш учун ўйлаб топилган дейишингиз мумкин, лекин бу ўринда клубларни қизиқтириш учун барибир нимадир янгилик қилиш керак бўлади. Айтайлик, ғолибга 1 (бир) миллиард сўм берилса, иштирокчи жамоаларда қизиқиш ошиши турган гап. Шунчаки ўтказиладиган бўлса, бу мусобақанинг доим қишда ўтказиб келинган ПФЛ Кубогидан фарқи бўлмай қолиши мумкин. Яъни, бу ўринда эътибор ва ўйинларни ёритиш томонлама фикр билдиряпмиз. 

Ҳозирги кунда мукофот жамғармасисиз турнир билан клубларни қизиқтириш қийин. Чунки ҳамма - профессионал, ҳеч ким 90 дақиқани шунчаки ўтказиш учун майдонга чиқмайди. Бунга тўғри қараш керак. Мукофот қўйилса, унда бошқа гап. Ғолибга мукофотни ПФЛ берадими ёки алоҳида ҳомий топиладими, бу энди иккинчи масала. Асосий масала шуки, Лига Кубогига қизиқишни ошириш учун пул мукофоти белгиланиши керак. 

Лига Кубоги Англияда ҳам бор, у ерда кўп жамоалар асосан иккинчи таркиб билан ўйнайди. Мураббийлар кўпинча захирада қолиб кетаётган ўйинчиларга имконият беради. Қолаверса кутилмаган натижалар ҳам кўп қайд этилади. Баъзан номдор бўлмаган клублар финалга чиқиб қолиши мумкин. Англияда Лига Кубоги қанчалик қизиқ, бундан хабарим йўқ, лекин бизда янги ташкил этилган турнирга клубларни қизиқтирса бўлади. Шунчаки биз бу мусобақа "для галочки" сифатида бўлиб қолишини хоҳламаймиз.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +23   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика