RU

Последние новости

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  1 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  10 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

Ўзбекистон Кубоги ярим финали превьюси: "Пахтакор" - "Бунёдкор" Новости

Ўзбекистон Кубоги ярим финали превьюси: "Пахтакор" - "Бунёдкор"

12 август куни Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг биринчи ўйинлари бўлиб ўтади.

"Пахтакор" унда "Бунёдкор"ни қабул қилади. Жамоалар ўртасидаги пойтахт дербилари ҳамиша кескин ва қизиқарли ўтиб келади. Охирги пайтларда ҳар икки жамоа яхши ҳолатга кириб бормоқда. Кубок баҳсларида "Пахтакор" ва "Бунёдкор" қарама-қаршилиги 5 марта кузатилган. Шундан 3таси финалда ва 2таси ярим финалда. 2007 йил финалда "Пахтакор" пенальтилар сериясида зафар қучган - 7:6. 2008 йил "Бунёдкор" 3:1 ҳисобида ғалабага эришган бўлса, 2009 йил "Пахтакор" кичик ҳисобда муваффақиятга эришган. 2012 йил ярим финалларда 1:1 ва 3:1 ҳисоблари қайд этилиб, рақиб финал йўлланмасига эга чиққан.

Беллашувни Виктор Серазетдинов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Ушбу рефери бу мавсумда 2 ўйинимизни бошқарди. Уларда "Машъал" ва "Навбаҳор" доғда қолдирилди.

"Пахтакор" - "Бунёдкор" учрашуви 12 август, чоршанба куни соат 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади. Чипталарни стадион кассаларидан 5 ва 15 минг сўмдан харид қилишингиз мумкин.

"ПАХТАКОР" - "БУНЁДКОР"

Ҳакамлар: Виктор Серазетдинов (Тошкент), Маъмур Саидқосимов (Тошкент), Андрей Цапенко (Тошкент вилояти), Мурод Муҳаммедов (Тошкент вилояти).

Назоратчи: Алишер Абдуллаев (Тошкент).


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика