Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм ФА" ишончли ғалабага эришди, "Лочин" "Дўстлик" билан ўйинда камбэк қайд этиб, Суперлига жамоалари билан тўқнаш келадиган бўлди
04 апр 18:54
Новости
Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм ФА" ишончли ғалабага эришди, "Лочин" "Дўстлик" билан ўйинда камбэк қайд этиб, Суперлига жамоалари билан тўқнаш келадиган бўлди
Хусусан, "Хоразм ФА" "Тошкент ВФА"га қарши баҳс юритиб, 3:1 ҳисобида ғалабага эришган бўлса, "Лочин" 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди ва пенальтилар сериясига кўра ғалаба қозонди.
Ўзбекистон Кубоги. Саралаш босқичи
ТОШКEНТ ВФА – ХОРАЗМ ФА 1:3
Голлар: Ўткирбек Комилов, 50 (0-1), Акобир Абдуллажонов, 61 (1-1), Асадбек Кўкламов, 75 (1-2), Асадбек Кўкламов, 81 (1-3)
ДЎСТЛИК – ЛОЧИН 2:2 (пенальтилар серияси – 0:3)
Голлар: Саидмурод Каримов, 10 (1:0), Давронбек Сулаймонов, 40 (2:0), Аслиддин Турсунпўлатов, 59 (2:1), Шахзод Абдуваитов, 90+4 (2:2)
Шундай қилиб, "Хоразм ФА" "А" гуруҳида "Арал", "Сўғдиёна" ва "Сементчи" жамоаларига қарши ўйнайдиган бўлди. Қарши давлат университетининг "Лочин" жамоаси эса Суперлига вакиллари "Андижон", "Сурхон" ва "Динамо" клублари билан беллашади.


Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии