Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" Қаршида "Насаф"ни мағлуб этди
14 апр 18:59
Новости
Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" Қаршида "Насаф"ни мағлуб этди
"Насаф" –"Навбаҳор" 0:1
14 апрель, якшанба. "Марказий" стадиони
Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов
Ёрдамчи ҳакамлар: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов
Захира ҳаками: Равшан Абдувоҳидов
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Бекзод Арипов
"Насаф": 91. Зафар Сафоев, 5. Ғолиб Ғайбуллаев (с), 7. Акмал Мозговой, 9. Жавоҳир Сидиқов (20. Виктор Да Силва Матос 71`), 10. Бобир Абдихолиқов (32. Зоран Марушич 65`), 22. Игор Голбан (14. Шароф Муҳитдинов 22`), 30. Темур Чогадзе (27. Ислом Кенжабоев 46`), 34. Шерзод Насруллаев, 70. Жамбули Жигаури (21. Дониёржон Нарзуллаев 22`), 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич.
Захира: 13. Адҳамжон Мусулмонов, 25. Бекжон Раҳматов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 44. Шаҳзод Акрамов.
"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 7. Азимжон Аҳмедов (с), 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров, 11. Асадбек Собиржонов (6. Иброҳим Йўлдошев 66`), 13. Филип Иванович, 14. Жамшид Болтабоев, 22. Тома Табатадзе, 23. Йован Жокич, 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Аброрбек Исмоилов.
Захира: 12. Александр Лобанов, 19. Шерзодбек Абдулбўриев, 21. Гиорги Никабадзе, 24. Достонбек Абдуҳаев, 27. Озодбек Ўктамов, 33. Шодиёр Шодибоев, 71. Наврўзбек Имижонов.
Насаф |
Кубок Узбекистана. Тур 1 14/04/2024, 17:00 1
:
0
Завершен
|
Навбахор Филип Иванович - 49' |
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
90+8-дақиқа. Бўлди, Темур Тўхтасинов финал ҳуштагини чалди ва "Навбаҳор" сафардан уч очко билан қайтадиган бўлди.
90+7-дақиқа. Огоҳлантириш! Тўхтасинов жарима майдончасида йиқилган Виктор Да Сильвага симуляция учун сариқ карточка кўрсатди.
90+2-дақиқа. Зарбани Марушич амалга оширади. Зарба ва Ўткир ЮСУПОВдан ажойиб сейв! Кипер бу ҳолатда ҳам жамоасини қутқарди.
90+1-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ?! Ҳакам нуқтага ишора қилмоқда. "Насаф" мағлубиятдан қутулиб қолиши мумкин.
Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.
90-дақиқа. Жамшид Болтабоев Ойбек Бозоровга нисбатан фол ишлатди.
87-дақиқа. Огоҳлантириш! Йўлдошевга бу вазият учун карточка кўрсатилди.
87-дақиқа. Иброҳим Йўлдошев ва Зафар Савоев тўқнашувидан кейин ҳар икки футболчи майдонга қулади.
85-дақиқа. "Навбаҳор" ҳимоячиларига тин бериш учун ҳам ҳужумга ўтишга уринмоқда, тўпни ўз назоратида ушлашга ҳаракат қиляпти.
83-дақиқа. Энди қарши ҳужумда Йован Жокич қулай вазиятда мўлжални аниқ ола билмади.
82-дақиқа. Насруллаев-Марушич-Да Сильва комбинацияси гол билан якунланиши мумкин эди. Аммо Викторнинг зарбасига аниқлик етишмади.
78-дақиқа. Табатадзе бир ўзи бўлишига қарамай, жарима зарбаси ишлаб олди. Ғолиб Ғайбуллаев рақибини фол билан тўхтатди.
75-дақиқа. Тома Табатадзе ёрдам кўрсатилиши керак. Ҳужумчи майдонда ўтирибди.
Қўшимчасига ҳужумда фол ҳам қайд этилди.
73-дақиқа. Уххх! Бурчакдан узатилган тўпни Ғолиб Ғайбуллаев боши билан кучли тарзда дарвозага йўллади, Ўткир Юсупов яна ишончли ҳаракат қилиб, жамоасини голдан қутқарди.
71-дақиқа. Ўзгариш! Жавоҳир Сидиқов ўрнига Виктор Да Сильва тушди.
Бурчак зарбасидан кейин ҳам мезбонлар ўз ниятига ета олишмади.
69-дақиқа. Стандарт вазият. Станоевич тўп олдида - ҳимоячига тегиб, тўп майдон ташқарисига йўл олди, бурчак зарбаси.
66-дақиқа. Ўзгариш! Асадбек Собиржонов ўрнига Иброҳим Йўлдошев жангга ташланди!
65-дақиқа. Ўзгариш! Бобир Абдиҳолиқов ўрнига Зоран Марушич майдонга туширилди.
64-дақиқа. "Аждарлар"да яна бир стандарт. Узатмадан кейин Юсупов олдинга чиқиб, тўпни ушлаб олди.
63-дақиқа. Навбаҳор"нинг тезкор қарши ҳужуми чап қанотдан ривожлантирилди, бироқ Собиржоновнинг узатмаси ёки шунчаки қовушмади, ёки шериклари уни тушунмади.
61-дақиқа. Узатмадан кейин тўп дарвозага қараб кетаётганида Жамшид Болтабоевдан "сейв" кўрдик.
60-дақиқа. "Насаф"нинг ҳужуми бурчак зарбаси билан якунланди.
56-дақиқа. Уххх! Ажойиб комбинация ва Насруллаев боши билан тўпни ташлаб бергач, Станоевич кучли зарбасидан кейин тўп устунга тегди!
51-дақиқа. "Навбаҳор"нинг тезкор жавоби ҳам узатмадаги ноаниқлик туфайли якунига етмади.
50-дақиқа. "Насаф"нинг ҳужуми қовушмади.
48-дақиқа. ГООООООООЛ! Ҳужумга борган ҳимоячи Филип Иванович "лочинлар"ни олдинга олиб чиқди! Аброр Исмоиловнинг аниқ зарбасини Сафоев қайтарди, лекин қайтган тўпга ҳаммадан биринчи айнан Иванович етиб келди.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Уни мезбонлар бошлаб беришди!
Ўзгариш! "Насаф" таркибида Темур Чогадзе ўрнига Ислом Кенжабоев ўйинга қўшилди.
45+3-дақиқа. Бўлди, ҳакам бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди. Танаффус!
45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
45-дақиқа. "Насаф"нинг бу ҳужумини ҳам "лочинлар" қийинчиликсиз бартараф этишди.
Жарима майдончасига ёриб кириб кетаётган Исмоиловни тўхтатишнинг бошқа йўлини топа олмади Шерзод.
42-дақиқа. Огоҳлантириш! Шерзод Насруллаевга сариқ карточка кўрсатилди.
38-дақиқа. Шароф Муҳитдинов узоқ масофадан аниқ зарба йўллади, аммо Ўткир Юсупов ҳам ўз ўрнида.
36-дақиқа. "Навбаҳор"нинг тезкор ҳужуми чап қанотдан Собиржоновнинг узатмасига жарима майдончасидагилар ета олмаслиги билан якунланди.
35-дақиқа. Дониёр Нарзуллаев қанчалик уринмасин қанотга узатилган тўпга ета олмади.
32-дақиқа. "Насаф" футболчилари техник хато туфайли тўпни майдон марказида йўқотишди.
29-дақиқа. "Навбаҳор"нинг яна бир ҳужуми охирига етмай қолди.
23-дақиқа. Ҳозиргина майдонда тушган Шароф Муҳитдиновнинг стандартдан берган зарбаси кучли, аммо анча ноаниқ чиқди.
22-дақиқа. Жавоҳир Сиддиқовга нисбатан қоида бузилди.
22-дақиқа. Ўзгаришлар! Игорь Голбан ва Жамбул Жигаури ўрнига Шароф Муҳитдинов ҳамда Дониёр Нарзуллаев майдонга туширилди.
20-дақиқа. Аввалига ўнгдан, кейин чап қанотдан жарима майдончасига узатилган тўпни дарвозага йўллайдиган меҳмонлар футболчиси топилмади.
19-дақиқа. Энди "Навбаҳор" тўпни назорат қилмоқда.
14-дақиқа. Жаримадан берилган зарбадан кейин тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
12-дақиқа. "Насаф" тўпни назоратида ушлаб турибди ва рақиб дарвозаси томон йўл изламоқда.
9-дақиқа. Насруллаевнинг чап қанотдаги фаоллигидан кейин Юсупов дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, бироқ кипер ҳам ишончли ўйнаб, тўпни эгаллаб олди.
4-дақиқа. Ғолиб Ғайбуллаев марказда Собиржоновга нисбатан фол ишлатди.
3-дақиқа. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди.
2-дақиқа. Учрашувдаги илк бурчак зарбасини "Насаф" амалга оширади.
1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни Жамшид Искандеров бошлаб берди.
Ҳар икки жамоа вакиллари майдонга тушиб келишди.
Комментарии