Ўзбекистон кубоги март ойида старт олади
01 фев 2025 07:39
Новости
Ўзбекистон кубоги март ойида старт олади
Янги ташкил этилган Ўзбекистон футзал федерацияси шафелигида биринчи бор Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтади.
Кубок беллашувларининг янги мавсумига март ойида старт бериш режалаштирилмоқда.
Мамлакат кубоги учун курашда олий ва биринчи лига жамоалари иштирок этиши белгиланган, шунингдек, ЎФФнинг мусобақалар ўтказиш Регламенти талабларига жавоб берган ҳаваскор жамоалар ҳам иштирок этиш имкониятига эга. Бунда талабгорлар сони 16 тадан ошиб кетса, жамоалар ўртасида саралаш ўйинлари ташкиллаштирилади.
Мусобақада иштирок этиш учун жамоалар ўз аризаларини 20 февралга қадар Ўзбекистон футзал федерациясига тақдим этишлари талаб қилинади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди
Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Эльче"га 3 та гол урди
Комментарии