Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичига қачон қуръа ташланиши маълум
15 мар 2024 13:01
Новости
Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичига қачон қуръа ташланиши маълум
Coca-Cola ҳомийлиги остидаги Ўзбекистон кубоги мусобақасининг гуруҳ босқичига 21 март куни қуръа ташланади.
Жараён Спорт-ТВ орқали 19:30 дан бошлаб жонли эфирга олиб чиқилади. Қайд этиш керак, шу куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Гонконг билан сафар учрашувида иштирок этади. Ўзбекистон кубоги қуръаси эса мана шу беллашувдан кейин эфирга чиқиши кўзда тутилган.
Ўтган мавсумда бўлгани каби бу йил ҳам гуруҳ босқичида 32 та жамоа иштирок этади. Суперлига ва Пролига клублари мусобақани шу босқичдан бошлайди. Қолган 10 та жамоа номига эса Биринчи лига жамоалари саралаш ўйинлари орқали аниқлик киритади. Лига Биринчи лига жамоаларини тўлиқ саралаб олгач, кубокнинг саралаш босқичи ҳақида алоҳида маълумот берилади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии