RU

Последние новости

19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  15 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  5 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  2 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  3 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  19 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  35 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  8 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0

Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади? Новости

Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?

29 октябрь куни Андижондаги "Бобур Арена"да бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Кубогининг финал ўйини учун чипталар 26 октябрь куни сотувга чиқарилади.

Чипталар икки тоифага ажратилган:

• 1-тоифа — 100 000 сўм (1 ва 1А секторлар);

• 2-тоифа — 40 000 сўм (қолган барча секторлар). 

"Пахтакор" клуби финал беллашувининг номинал мезбони сифатида техник зонанинг чап қисмидан жой олади. Шундан келиб чиқиб, "Пахтакор" ишқибозларига ўз жамоалари финалда тўп тепадиган тўқ кўк рангда ажратиб кўрсатилган секторлардан чипта харид қилиши тавсия этилади. 

"Бухоро" клуби эса финал учрашувини оқ либосда ўтказади. Клуб мухлисларига оқ ранглар билан ажратиб кўрсатилган секторлардан жой олиш тавсия этилади. 

Бунда клубларнинг эҳтимолий таклифига кўра, 16-сектор тўлиқлигича "Пахтакор" фан-клуби учун, 18-сектор эса тўлиқлигича "Бухоро" фан-клуби учун умумий савдодан алоҳида равишда сотилиши режалаштирилган. Бундай таклиф бўлмаган ҳолатда мазкур секторлар чипталари ҳам умумий савдога чиқарилиши кўзда тутилган. 

Шунингдек, Андижондаги катта футбол оқшомига ташриф буюрувчиларни Лига томонидан тайёрлаб қўйилган совғалар кутмоқда. Чипта харид қилган мухлисларда ютуқли ўйинда иштирок этиш ва аввалдан белгилаб қўйилган совғалардан бирига эга чиқиш имконияти мавжуд. Бунинг учун мухлислардан "Бобур Арена" стадионига кириш имкониятини берувчи уч катта дарвозалардан киришда чиптанинг тегишли ажратиб кўрсатилган қисмини махсус қутига солиш сўралади. Кейинчалик ғолиблар шу чипта рақамлари асосида саралаб олинади. 

Финал ўйини учун Лига 5 та iPhone 17, 5 та PlayStation 5 ҳамда 5 та смарт телевизорини ютуқ сифатида тайёрлаб қўйган. Ғолиблар стадионнинг ўзида аниқлаб олинади. Бунда омадли чипта рақамлари мухлислар гувоҳлигида ва холис кишилар томонидан лототрондан тортиб олинади ҳамда чипта рақамлари "Бобур Арена" таблосида акс эттирилади. Ғолиб деб топилган чипталар эгалари беллашувдан кейин стадионга ёндош ҳудудда жойлашган Андижон футбол ассоциацияси биносида ўз ютуқларини қабул қилиб олади. Сизда кўпроқ чипта харид қилиш ва ютуқли ўйинда ғолиб чиқиш коэффисентини ошириш имконияти мавжуд. 

Маълумот учун, чипталар "Бобур Арена" стадиони кассаларида сотилади. Финални томоша қилиш учун бошқа шаҳарлардан ташриф буюраётган мухлислар @echipta_bot орқали буюртма беришлари ва кейинчалик шу буюртма асосида "Бобур Арена" стадиони кассалари ёнида ташкил этилган махсус дарча орқали ўз чипталарини қўлга киритишлари мумкин. Финал ўйинига мухлислар фақатгина тегишли чипта ёрдамида киришлари учун рухсат этилади. Шундан келиб чиқиб, бот орқали чипта харид қилган мухлисларга ҳақиқий чиптани қўлга киритиш масаласини иложи борича эртароқ ҳал қилиш тавсия этилади.

P. S. "Бобур Арена" стадионида чипталар савдоси масаласи тартибли йўлга қўйилганлигини инобатга олиб, Лига мазкур финал беллашуви учун чипталар савдоси масаласида маҳаллий eChipta платформаси билан ҳамкорлик қилади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика