RU

Последние новости

09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  0 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  3 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  4 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  0 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  8 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  3 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  7 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  2 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  3 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3

Ўзбекистон Кубоги. Финалдан олдин АГМК вакиллари ўз фикрларини билдиришди Новости

Ўзбекистон Кубоги. Финалдан олдин АГМК вакиллари ўз фикрларини билдиришди

Хабарингиз бор, эртага Ўзбекистон Кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.

Унда "Пахтакор" ва АГМК клублари тўқнаш келади. Бугун ушбу ўйиндан олдинги матбуот анжумани "Самарқанд дарвоза" мажмуасида бўлиб ўтди.

Анжуманнинг иккинчи қисмида АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов, футболчилар Акмал Шораҳмедов, Владислав Касминин, Элгужа Григалашвили ва Шаҳзодбек Нурматов иштирок этди.

Миржалол Қосимов: - "Эртага биз учун ҳам, "Пахтакор" учун ҳам муҳим ўйин. Қизиқарли баҳс бўлади деб ўйлайман, сабаби финал битта баҳсдан иборат, ҳар доим ҳам финалга чиқилавермайди. Бундан ташқари кубокда ғолиб бўлсак ОЧЛга йўлланма оламиз. Шу боис мазкур беллашувга алоҳида тайёргарлик кўрдик. Хабарингиз бор, куни кеча клуб бош ҳомийси ОКМКнинг 70 йиллик юбилейи нишонланди. Фурсатдан фойдаланиб барча ходимларни табриклайман. Авваломбор барчаси яратгандан, эртага ғалаба қозонишга ва кубокни Олмалиқ аҳлига совға қилишга ҳаракат қиламиз".


- Бу мавсум Суперлигада "Пахтакор"га қарши иккала баҳсда ҳам ҳимоявий ўйин намойиш этилганди. Эртага финал. Бу сафар бошқачароқ ўйнайсизларми ёки ҳимоявийми?
- "Пахтакор"га қарши очиқ ўйин намойиш этиш яхшиликка олиб келмайди. Битта ўйинда ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкин. Финалда ўз услубимизда ўйнаймиз. Бу баҳсга Хавини олиб келмоқчи эдик, аммо ўхшамади (кулади).


- Биз учун ҳар бир мусобақа муҳим. Бу Суперлига бўладими, Кубок ёки лига кубогими фарқи йўқ. Барча рақибга муносиб тайёргарлик кўрдик ва майдонга тушдик.

- Қийинчиликсиз роҳат йўқ. Мавсум бошида афсуски кутилмаган мағлубиятлар бўлди. Чемпионат баҳслари шиддатли ўтмоқда. Бугунги кунда иккинчи ўрин учун кураш ва лигада қолиш учун кураш қизиқарли давом этмоқда. Шундай курашлар кўп бўлса охир-оқибатда миллий терма жамоага фойда келтиради. Саралаш баҳслари миллий терма жамоамизга омад тилаймиз.


- Футбол жамоавий ўйин. Агар ютсак биргина мени ютуғим бўлмайди. Бунда йигитларнинг меҳнати катта аҳамият касб этади.

- Зафар Полвонов афсуски эртанги финалда майдонга туша олмайди. Сабаби айни пайтда жароҳатини даволамоқда.

- Пенальтилар сериясига тайёрландикми? Футболда ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкин. Шу боис машғулотларда бунинг устида ишладик.


Владислав Касминин: "Пахтакор" кучли жамоа эканлигини барча билади. Айниқса бу мавсумда, аммо иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. Эртага максимал ҳаракат қилишга ва мухлисларимизни хурсанд қилишга уринамиз".

Элгужа Григалашвили: "Ассалому алайкум! (ўзбек тилида) Эртага қийин ўйин бўлади. Рақибимиз жуда яхши жамоа. Умид қиламизки барчаси биз яхши тугайди".

Акмал Шораҳмедов: "Эртага менимча қизиқ ўйин бўлади. Сабаби "Пахтакор" ўтган йил финалдаги мағлубият учун реванш олишга ҳаракат қилади. Чемпионатда пастроқ ўринда бўлсак ҳам Кубок учун бор кучимизни бериб ўйнаймиз. Стадионга келган мухлислар ёмон ўйин кўришмайди. Кучли жамоа ғолиб бўлсин".

Шаҳзодбек Нурматов: "Бизни оғир баҳс кутиб турибди, шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Худо хоҳласа яхши натижага эришишга ҳаракат қиламиз, ғалаба қозонишимизга ишонамиз".


- Ўтган йил "Пахаткор" сафида АГМКга қарши ўйнагансиз, бу йил эса тескариси...
Акмал Шораҳмедов:
- Футболчи қайси клубда ўйнаша ўша жамоа ютиши учун ҳаракат қилади. "Пахтакор" реванш олишни истайди, ўз навбатида мен ҳам бу йил кубокни қўлга киритиш учун майдонга тушаман.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика