RU

Последние новости

19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  24 18:54"Бёрнли" — "Арсенал" ва "Ноттингем Форест" — МЮ ўйинлари учун таркиблар маълум  3 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  6 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  2 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  3 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  10 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0

Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди Новости

Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди

"Бунёдкор" режаси бўйича клуб 20 августдан кейин ўз майдонига қайтиши керак эди.

Бироқ Лопес концертидан кейин "Бунёдкор" стадиони майдони ҳали-ҳамон ўзини ўнглаб олганича йўқ. 

Бу ўз навбатида муаммоларни кўпайтирди. CАФА мусобақаси ФИФА кунларидан ташқарига чиқиб келиши оқибатида миллий терма жамоа бош мураббийи жамоани 26 августдан эътиборан йиғишни режа қилганди. Бироқ тақвим зичлашиб кетиши баробарида Лига Кападзе билан келишди ҳамда ўзининг сўнгги расмий учрашувларини 26 августга белгилади. Шу ҳолат бўлмаганида, Ўзбекистон кубогининг 1/4 финалидан жой олган Жиззах ва Самарқанддаги, шунингдек, пойтахтдаги икки беллашув бир кунга тўғри келмасди. Боз устига, CАФА мусобақаси сабаб "Дўстлик" стадиони ҳам эртароқ бўшатиб берилиши лозим эди. Шундан келиб чиқиб, Лига икки Олимпик ўртасидаги Пролига ўйинини ҳам 26 августга белгилашга мажбур бўлди. Биз бу билан футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубогига ҳам халал бердик. 

Шунга қарамай, Ўзбекистон кубоги доирасидаги "Бунёдкор" — "Бухоро" ўйинини Олмалиқ шаҳрига кўчириш режалаштирилганди. Аммо маълум бўлишича, 26 август куни ОКМК стадиони Тошкент вилоятининг байрамолди тадбирларига мезбонлик қилади. Мазкур ҳолат ўз стадионини йўқотган "Бунёдкор" учун яна бир бош оғриғи бўлди. Энг сўнгида клуб терма жамоа раҳбарияти билан келишган ҳолда, "Жар" стадионидан 27 август куни ҳам фойдаланишга рухсат олди. Ваҳоланки, шу куни миллий терма жамоа йиғини старт олади ва албатта стадион CАФА мусобақаси учун тайёргарлик бошлаётган бўлади. 

Афсуски, эндиликда "Жар" стадионига оғриқ юклама тушмоқда. Суперлига, Пролига ва кубок доирасидаги ўйинлардан ташқари стадион бир ҳафтада икки марта оммавий футбол мусобақасининг финал учрашувларига мезбонлик қилади. Кейин эса "Пахтакор" ва "Бунёдкор" клублари 1 кунлик фарқ билан "Жар" стадионидан фойдаланади.

Лига тақвим ишлаб чиқаётганда ва ўз режаларини мувофиқлаштираётганда миллий терма жамоа ўйинлари ФИФА кунларидан ташқарига чиқиб кетиши ва албатта концерт дастури сабаб мамлакатнинг бош стадиони ишдан чиқишини ҳисобга олмаганди. Энди эса клубларимиз билан биргаликда ўзимизга тегишли бўлмаган муаммолар қаршисидан чиқдик. Бунинг учун футбол жамоатчилигидан узр сўраймиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

+2   
22 авг 12:08:15
Otabek Sidikov
Бир концерт деб шунча бошогрик .Бошидан колсинди шу Жениферни концерт.Фойдасидан куп зарари (халк учун)
+1   
22 авг 15:58:05
1994 Nurafshon
Айрим одамларимизга уят уша 2миллион пулни шароити йук оилаларга берса канчалик савоб оларди бир ялонгоч маскарабоз фохишани нимасини томоша киласан ахмоклар
+1   
22 авг 12:44:01
Haqiqat-2
Олдинлари бунака муаммолар булмасди, коммунал муаммолари каби... Ха, замон узгариб кетди. "Кирол шер"да айтилганидек, " Муфасса даврида бунчалик кийналмаган эдик"... Еки замонга мослаша олмаяпмизми? Бечара Джей Ло эса турнени анча олдин режалаштирган эдияяя
+1   
22 авг 12:17:24
Максуд Умаралиев
Шу Женефер Лопесни баданини узокдан куриш учун хам одамла 2-3 миллион сарфлашди, коил одамларга
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика