RU

Последние новости

17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  1 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  0 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  1 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4 14:01Моуриньо "Вильярреал"га йўл олди  4 13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  6 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  1 12:03Роҳатижон  11 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1

Ўзбекистон кубоги. "Насаф" қийинчилик билан "Андижон"ни мағлуб этди Новости

Ўзбекистон кубоги. "Насаф" қийинчилик билан "Андижон"ни мағлуб этди

Ўзбекистон кубогининг нимчорак финалидан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтди.



Ўзбекистон Coca Cola кубоги. 1/8 финал
АНДИЖОН - НАСАФ - 0:1
7 декабрь 2020 йил. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 13:00 (СПОРТ ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Иброҳим Исмоилов, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Акмал Раҳимов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Бекзод Арипов
Гол: Ғолиб Ғайбуллаев 114
"Андижон": 16.Элдор Адҳамов, 3.Азамат Исроилов, 4.Фарҳод Мираҳмадов, 5.Хушнудбек Авилов, 6.Бахтиёр Қосимов, 11.Сирож Мелиев, 17.Абдулло Олимов, 20.Асилбек Азизов, 25.Қаҳрамон Баҳодиров, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 28.Фарҳоджон Соҳибжонов (33.Дониёр Абдуманнопов, 58).
Захира: 13.Муҳаммадсолиҳ Убайдуллаев, 2.Муҳаммадали Турсунов, 15.Рустамжон Қўчқоров, 22.Усмонали Исмоналиев, 27.Муҳаммадали Юлдашев, 80.Шаҳбоз Жумабоев, 91.Саиджон Муҳаммадинов, 99.Жамшид Ҳомидов.

"Насаф": 21.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 7.Дилшод Раҳматуллаев, 10.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Жўрабек Маннонов, 20.Ислом Кенжабоев, 22.Акмал Мозговой, 25.Муҳриддин Зоиров, 92.Умар Эшмуродов.
Захира: 13.Азамат Сойибов, 35.Абдувоҳид Неъматов, 6.Муродбек Хўжамбердиев, 17.Файсал Траоре, 19.Ҳусайин Норчаев, 50.Шоҳмалик Комилов, 70.Абубакризо Турдиалиев, 77.Ойбек Бозоров, 88.Марко Станоевич.

Огоҳлантиришлар: Қаҳрамон Баҳодиров 17,



ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. "Насаф" чорак финалда.

119. Ўзгариш. "Насаф". Бобир Абдихолиқовнинг ўрнига Файсал Траоре майдонга тушди.

114. Гооооооол. "Насаф" гол урмоқдаааааа. Ғолиб Ғайбуллаев гол муаллифи. Ҳимоячиларнинг хатосидан Ғайбуллаев унумли фойдаланди.




112. Абдулло Олимовга нисбатан қўполлик ишлатилди.

Тўп назорати "Насаф" томонида. Ўйин темпи ўртача. 

Овертаймларнинг иккинчи бўлими ҳам шиддатли ўтмоқда. 

105. Биринчи экстра-тайм тугади. 

Жамоалар умумий ҳисобда айни вақтга қадар 100 дақиқа тўп тепишди.

98. Яна ўша Абдихолиқовнинг зарба йўллади. Тўпни Элдор Адҳамов эгаллаб олди.

96. Бобир Абдихолиқов рақиб жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди. Лекин ҳакам ўйинни давом эттиришни буюурди.

94. Майдон эгаларида яна бир ҳавфли вазияяяятттт. 

"Андижон" ташаббусни қўлига олди, жаримадан амалга оширган зарбаси эса самарасиз.

Экстра-таймларнинг биринчи бўлими бошланди.

Учрашувнинг асосий вақти якунига етди. Навбат экстра-таймларга. Агарда овертаймларда ҳам ҳисоб очилмаса пенальтилар сериясини кўрамиз.

90. Иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берилди. 

85. Ўзгариш. "Насаф". Ислом Кенжабоев ўрнига Шохмалик Комилов ўйинга қўшилди.

82. ЗАРБАААААА, Қандай вазияяяяят. Хушнудбек Авиловнинг боши билан берган зарбасини меҳмонлар дарвозабони чизиқ устидан тўпни қайтарди. "Андижон"да гол уриш учун ажойиб имкониятлар юзага келяпти. 

78. УХХХХХХХХХ. Муҳаммад Юлдашев "Андижон"нинг учрашувдаги илк голини уриши мумкин эди. Аммо тўп йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлди. 

77. Огохлантириш. Мезбонлар футболчиси Абдулло Олимов огохлантирилди

74. ЗАРБААА. "Насаф" жамоаси футболчисининг жаримадан йўллаган зарбаси ҳавфли тус олди.

69. ЎЗГАРИШ. "Андижон". Сирож Мелиев ўрнига Шаҳбоз Жумабоев майдонга тушди.

65. Элдор Адхамов тўпни қайтариш чоғида жамоадоши Хушнудбек Авилов билан тўқнашиб кетди.

59. ЗАРБАААА! Чап қанотдан Баҳодиров тўпни узатди, Қосимовнинг кучли зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди! 

58. Ўзгариш. "Андижон". Соҳибжонов ўрнига Абдуманнопов

48. ЗАРБА! Мираҳматовнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин Машҳуржон Муҳаммаджонов тўпни қайтарди ва жамоасини голдан қутқарди! 

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди



41. Хавфли вазият! Баҳодиров аутдан узатган тўпини шериклари дарвозага йўллади, Умар Эшмуродов тўпни дарвоза чизиғидан қайтариб юборди!

37. ЗАРБААА! Сирож Мелиев жуда қулай вазиятда тўпни ноаниқ йўллади! 



32. "Насаф"нинг ҳужуми хавфли чиқди, аммо бу майдонда тўп яхши думаламаяпти...

31. Тоиров Кенжабоевни йиқитди ва меҳмонларда жарима тўпи 

29. ЗАРБА! Бахтиёр Қосимовнинг зарбаси ноаниқ кетди

25. Ташаббус "Насаф" томонида, аммо ҳозирча гол йўқ



17. Огоҳлантириш. "Андижон". Қаҳрамон Баҳодиров

15. ЗАРБАААА! Шароф Муҳитдиновнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

8. Хавфли вазият! Ислом Кенжабоев рақиб жарима майони ичида тўпни шерикларига узата олмади ва зарба ҳам бера олмади



1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 13:00да бошланади.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика