RU

Последние новости

20:40Пролига. 2026 йилги мавсумда иштирок этадиган барча 14 жамоа номи маълум бўлди  2 20:22"Қўқон-1912" Адҳамжонов ва Ўздемирни таркибига қўшиб олди  2 20:09ОКМК сербиялик футболчи билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  0 19:58Эшитдик-да! "Пахтакор" футболчисини "Каттақўрғон"га ижарага берди  0 19:30"Ливерпуль" "Палмейрас" вингерини сотиб олишга яқин  1 19:08Расман: Жасур Яхшибоев — "Локомотив" футболчиси!  9 18:55ПСЖ Дембеле билан можаро фонида Ҳоландга қизиқмоқда  2 18:28Флик кетма-кет икки мағлубиятдан кейин "Барселона" футболчилари билан жиддий суҳбат ўтказди  9 18:006 ёшда ватанни тарк этиш, полиция машинасидаги сайр ҳамда матонали онанинг ўлими ҳақидаги қайғули ҳикоя – "Пахтакор"нинг янги легионери билан танишамиз  3 17:29Расман: Тибо Куртуа француз клуби эгаларидан бирига айланди  1 17:02Қотиллик учун жазо ўтаган "Фламенго" собиқ сардори футболга қайтди  0 16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  1 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  7

Ўзбекистон кубоги. "Ўлим гуруҳи"дан ўрин олган "Андижон" ва "Динамо" жанговар дуранг ўйнади Новости

Ўзбекистон кубоги. "Ўлим гуруҳи"дан ўрин олган "Андижон" ва "Динамо" жанговар дуранг ўйнади

Ўзбекистон кубоги 1-турдан ўрин олган "Андижон" — "Динамо" учрашуви якунланди.

«Андижон» – «Динамо» 2:2
13 апрель, шанба. 18:30. «Бобур арена»

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев
Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов
Захира ҳаками: Хушнуд Суюнбоев
Назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Даврон Иброҳимов

Гол: 0:1 — 11, Францис Нарх, 1:1 — 67, Шерзод Эсанов (Бектемир Абдуманнов), 1:2 — 73, Жоэл Кожо (Санжар Шоаҳмедов), 2:2 — 88, Рустам Турдимуродов (Армин Бошняк).

«Андижон»: 72. Игор Литовка, 9. Леван Арвеладзе, 10. Илҳом Абдуғаниев (7. Шерзод Эсанов, 46), 13. Сардор Азимов, 15. Владимир Бубаня, 17. Фарҳод Соҳибжонов, 28. Ислом Маматказин, 31. Демир Имери (26. Муҳаммадкарим Тоиров, 46), 51. Лука Згурский (77. Рустам Турдимуродов, 65), 66. Илҳом Алижонов (5. Абдувоҳид Ғуломов, 65), 71. Бектемир Абдуманнов (94. Армин Бошняк, 80).

Захира: 1. Элдор Адҳамов, 11. Суннатилла Абдуллажонов, 14. Абдураҳмон Комилов, 21. Илдар Маматказин.

«Динамо»1. Фарҳод Раҳматов, 3. Улуғбек Абдуллаев, 7. Францис Нарх, 10. Жоэл Кожо, 11. Дамир Темиров (9. Ҳумоюнмирзо Иминов, 64), 17. Салим Мустафоев, 20. Журани Франциско Феррейра, 21. Анвар Ҳожимирзаев (58.Хусниддин Ғофуров, 86), 22. Санжар Шоаҳмедов, 23. Фарруҳ Икромов (8. Хислат Халилов, 64 (14. Баҳодир Насимов, 90+2), 44. Душан Мийич.

Захира: 13. Равшан Ягудин, 6. Артём Сокол, 24. Бобур Ёрбеков, 77. Воҳид Оқбўтаев, 99. Муҳаммадбобур Асадуллаев.

Огоҳлантиришлар: Илҳом Абдуғаниев (19), Бектемир Абдуманнов (77).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. ГОЛ! Захирадан ўйинга қўшилган Рустам Турдимуродов Бошнякнинг қанотдан узатган тўпини бош билан "Динамо" дарвозасига жойлаб қўйди!

85. "Динамо" футболчилари кетма-кет иккита зарба йўллади. Бирини мезбонлар посбони, иккинчисини ҳимоячи қайтарди.

80. "Андижон"да ўзгариш содир бўлди.

77. Абдуманнонов ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

13582 нафар томошабин бугунги учрашувни томоша қилиш учун "Бобур арена"га ташриф буюрди.

73. ГОЛ! Жоэл Кожо тезкор қарши ҳужум натижасида рақиб дарвозабонининг ўткир бурчагини аниқ нишонга олди!

67. ГОЛ! Захирадан майдонга тушиб, жамоасининг ўйинини кучайтира олган Эсанов мувозанатни тиклади. Абдуманноновнинг узатмасини мезбонлар вакили бош билан дарвозага аниқ йўллади!

65. "Андижон" таркибида ҳам икки ўзгариш юз берди.

64. "Динамо" таркибида икки ўзгариш содир бўлди.

60. "Динамо" посбони яна бир сейв қайд этди, бу сафар бурчакдан узатилган тўпга Бубанья бош билан зарба йўллаганди.

59. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Абдуманноновнинг фаол хатти-ҳаракатидан сўнг ундан пас қабул қилиб олган Эсанов жуда яқин масофадан зарба йўллади, бироқ Фарҳод Раҳматов тўпни қайтарди. 

56. Кожонинг зарбасини яна "Андижон" посбони бартараф этди. Бугун "Андижон" ўзига ўхшамаяпти. 

53. Ҳожимирзаевга нисбатан Азимов қўпол ўйнади. Меҳмонларда қулай стандарт вазият юзага келди.

50. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Кожонинг пасидан сўнг Икромов йўллаган зарба "Андижон" дарвозаси устунига тегиб, майдонни тарк этди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Андижон"да икки ўзгариш юз берди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

44. Сардор Азимовнинг чап оёқда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

42. ЗАРБА! Улуғбек Абдуллаевнинг ўнг оёқда йўллаган зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди.

41. Бурчакдан узатилган тўпга Алижонов бош билан зарба йўллади, аммо тўп йўналиши ноаниқ кўриниш олди.

38. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Икромов рақиб ўйинчиларини фишкаларни алдагандек айланиб ўтди ва зарба йўллади, тўп эса "Андижон" дарвозасининг шундоққина ёнидан ўтиб кетди.

37. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! "Андижон" жарима майдонига кириб борган Дамир Темиров кучли зарба билан рақиб дарвозасининг олис бурчагини нишонга олишга ҳаракат қилди, бироқ унга аниқлик етишмади.

34. Маматказиннинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анча юқорилаб кетди.

30. Ҳожимирзаевнинг чап қанотдан айланма зарбаси ўта ноаниқ кўриниш олди.

26. "Динамо" футболчиларининг кетма-кет икки зарбасини Литовка бартараф этди.

21. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Ён чизиқдан тўпни ўйинга киритишда мезбонларнинг сусткашлигидан сўнг Шоаҳмедов тўпни Кожога оширди. Меҳмонлар ҳужумчисининг яқин масофадан йўллаган кучли зарбасини Литовка қайтарди.

19. Илҳом Абдуғаниев тўп учун курашда Феррейранинг оёғини босиб олгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

19. ГОЛ! Стандарт вазиятдан сўнг Арвеладзе "Динамо" дарвозасини ишғол қилди. Аммо самарқандликлар футболчилар сунъий офсайд ҳолатини юзага келтиргани сабабли гол инобатга олинмади.

17. "Андижон" бурчак зарбасини амалга оширди. Меҳмонлар иккинчи уринишда тўпни бир амаллаб қайтарди. Яна Бубанья тўп учун курашда ташаббускорлик кўрсатишга уринганди.

11. ГОЛ! Ганалик футболчи Нарх узоқ масофадан "Андижон" дарвозасига ажойиб тўп киритди! Ҳамма нарса ўзимизники бўлиши керак, ўзимизникилар қиммат бўлиши керак дейсизлар, мана, чет элдан ҳам фойдаси кўпроқ тегадиган харидлар амалга ошириш мумкин.

10. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Узатмадан сўнг Бубанья бош билан зарба йўллади. Раҳматов тўпни эгаллашда хатога йўл қўйди.

9. "Динамо"да стандарт вазият юзага келди. Бироқ меҳмонлар бундан фойдалана олмади. Аксинча, "Адижон" футболчилари қарши ҳужумда қулай стандартга эга бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур гуруҳдан "Насаф" ва "Навбаҳор" клублари жой олган. Мазкур тўқнашув эртага бўлиб ўтади.

5. Нарх ўз дарвозабонига тўпни оширишда хавотирли ҳаракат қилди. "Динамо" посбони эпчиллик кўрсатмаганида, автогол кўришимиз мумкин эди.

1. Тўхталиш юзага келди. Мухлислар томонидан улоқтирилган ленталар майдондан тозаланиши лозим.

1. Учрашув бошланди.

"Андижон" футболчилари қизил, "Динамо" вакиллари оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика