Ўзбекистонда футзални ривожлантиришнинг 2025-2028 йилларга мўлжалланган стратегиясига бағишланган матбуот анжумани (тўлиқ)
14 фев 16:02
Новости
![](https://championat.asia/upload/storage/814724_original.jpg)
![](/upload/storage/814724_220.jpg)
Ўзбекистонда футзални ривожлантиришнинг 2025-2028 йилларга мўлжалланган стратегиясига бағишланган матбуот анжумани (тўлиқ)
Анжуман якунланди. Эътиборингиз учун раҳмат!
16:33. Нодир Элибоев: "Бу масъулиятли лавозим. Сизларни ва халқимизнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Стратегиямиз 2028 йилги Жаҳон чемпионатида ўз ўрнимизга эга бўлиш. Футзалда янги саҳифани очяпмиз"
16:28. Фабрицо Тешейра Ўзбекистон футзал терма жамоасида жисмоний тайёргарлик бўйича ишлайди.
16:28. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси мураббийи Фарруҳ Зокиров.
16:28. Ўзбекистон ўсмирлар футзал терма жамоаси мураббийи Дилшод Раҳматов
16:28. Ўзбекистон ёшлар футзал терма жамоаси мураббийи Константин Свиридов.
16:25. Расман: Нодир Элибоев - Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи.
16:24. Футзал федерациясида мураббийлар кенгаши тузилди. Мураббийлар кенгаши раиси этиб Александр Петров тайиланди. Баҳодир Аҳмедов кенгаш раиси ўринбосари сифатида эълон қилинди. Кенгашдан Абдулла Бўриев, Нодир Элибоев, Фузули Хайруллаев, Шуҳрат Тажибаев, Аҳаджон Юсупов, Фарруҳ Зокиров, Дилшод Ҳайдарқулов, Рустам Зупаров ўрин олди. Бундан ташқари интизом комиссияси ташкил қилинди.
16:23. Бекзод Маматқулов: "ЎФФ ЎФАнинг укаси"
16:22. Аваз Максумов: "Футзалнинг имкониятлари кенг. Ўз вақтида Сервер Жепаров, Артур Геворкян футзалдан чиқиб келган. ЎФАнинг янги техник директори ҳам академияларда ҳафтада бир бор футзал ўйнаш кераклигини айтди"
16:10. Ўзбекистон терма жамоаси соҳил футболи бўйича март ойидаги Осиё чемпионатида қатнашмайди. Бу ҳақида ЎФА бош котиби Аваз Максумов маълум қилди.
16:00. Бекзод Маматқулов: "Фахрийлар ўртасида турнирлар ўтказишимиз режалаштирилган"
15:55. Бекзод Маматқулов: "Мен ЎФФ раҳбариман. Бу йил камида 4 та клуб БМБ даражасида чемпионлик учун курашади. Легионерлар жалб қилинади"
15:53. Қаердадир ойликлар шунчаки дахшатли. Бу йилги чемпионатда ҳеч қандай талаб қўймаймиз. Кейингисида алоҳида шартлар бўлади, маълум бир суммалар белгилаб берилади. Вилоятга борганда нон тишлаб, таксида ётиб келади. Бундай жамоани қатнашмагани маъқул. 80 фоиз клубларимизда вазият яхши. Футзалчиларимиз бир ҳафтага Қозоғистонга бориб авария бўлиб келишмоқда. Баъзи клублар космосдек пул тўламоқда. Футзалга келганда эса...Буни ривожлантирмасдан футзални олдинга силжита олмаймиз.
15:52. Футзалчиларнинг маоши ҳақида ЎФФ президентига савол берилди.
15:49. "Турон Солиқчи", "Рўзмат Мадаминов" каби жамоалар бўлган. Буларнинг замирида футзални яхши кўрадиган инсонлар ётган. Андижон, Самарқанд, Хоразмда футзални ривожлантириш бўйича катта салоҳиятга эгамиз. Бугунги кунда ФИФАда футзални Олимпиада ўйинларига олиб кириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Биз ҳам бу йўналишда ҳаракатни жадаллаштиришимиз керак. Футзал географиясини кенгайтиришга ҳаракат қиламиз"
15:42. "Чемпионат формати бўйича саволга келсак, ўша формат қолади. Вақти ўзгаради. Жойи ўзгаради. Биринчи ўйинимиз 15:00, кейингиси 17:00, сўнг 19:00да бўлади. Ҳар қандай клуб тур ўтадиган вақтда 1 кун дам олади, 2 та ўйин ўтказади. Клубларнинг 60 фоизида маош бермайди. Биринчи ўринда инфратузилмани қилиб олишимиз керак",- дея жавоб берди ЎФФ президенти Бекзод Маматқулов.
15:31. "Кейинги йилдан бошлаб аёллар футзал чемпионати алоҳида ўтказиш режалаштирилган. Бунга маълум вақт керак, чунки аёллар футзал чемпионати йўқ",- дейди ЎФФ президенти Бекзод Маматқулов.
15:27. Бош котиб сўзини якунлади.
15:25. Якунда қандай натижаларга эришилиши ҳақида маълумот берилди. Жавоби суратда.
15:21. Ўзбекистонда футзални ривожлантиришнинг 2025-2028 йилларга мўлжалланган стратегиясининг асосий мақсади:
1. Футзални оммалаштириш ва ривожлантириш.
2. Профессионал клубларни қўллаб-қувватлаш.
3. Ёш футзалчиларга кенг имконият яратиш.
4. Халқаро турнирларда иштирок этиш даражасини ошириш.
15:05. Сўз ЎФФ бош котиби Маъруфжон Абдуллаевга берилди. У 2025-2028 йилларга мўлжалланган стратегияни ўқиб эшиттирмоқда.
15:04. Мамлакат футзал бундан буён қандай бўлади деган савол бор эди. Ўшанда биз ҳозир тайёр эмаслигимизни, халқаро тажриба, тизимларни ўрганишимизни, ичкарига киришимизни айтгандим. Орадан вақт ўтди. Бу вақт ичида Латвия, Туркия, Польша каби мамлакатларда бўлдим. Тизимлар билан танишдик. Қисқа вақт ичида Бразилия, Испания тажрибаларини ўргандик. Футзалнинг 3 йиллик дастурини ишлаб чиқдик.
15:00. Матбуот анжумани бошланди. Уни таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев олиб бормоқда. Сўз ЎФФ президенти Бекзод Маматқуловга берилди.
14:57. Катта эҳтимол билан бугун Нодир Элибоев Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи сифатида таништирилади.
14:55. ЎФА бош котиби Аваз Максумов, Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов, ЎФА фахрийлари кенгаши раиси Тўлаган Исоқов, ЎФА президенти масалаҳатчиси Аваз Азизхўжаев, ЎФА президенти маслаҳатчиси Раҳмиддин Зикрияев анжуманда иштирок этади.
14:50 Анжуман иштирокчилари, футзал соҳасида фаолият олиб борадиган мураббийлар "Lotte City Hotel Tashkent Palace" меҳмонхонасига йиғилди.
Похожие новости
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Комментарии