RU

Последние новости

00:25Камолиддин Тожиев: "Пахтакор" ҳамма фронтда олий мақсад қўяди. Кўп гол ўтказаётганимиз мени безовта қилмоқда"  0 00:11"Пахтакор"нинг бразилиялик легионери ярим йилга сафдан чиқди  0 23:52Рўзиқул Бердиев: “У биз учун қиммат футболчи эмас, арзон футболчи“  7 23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  7 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  1 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  46 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  187 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – ёрдамчи мураббий  33 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  2

Ўзбекистон футзалини тўлиқ қамраб оладиган рақамли платформа ишга туширилди Новости

Ўзбекистон футзалини тўлиқ қамраб оладиган рақамли платформа ишга туширилди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Ҳаваскорлар футболини ривожлантириш маркази ҳамкорликда ишлаш юзасидан келишувга эришгани ҳақида хабар бергандик.

"Унинг биринчи меваси сифатида Ўзбекистон футзалини тўлиқ қамраб олиши кўзда тутилган www.futsal.uz рақамли платформа ишга туширилди. 

Рақамли платформа футзалчилар портфолиосини шакллантиришга кўмак беради ҳамда уларнинг карера бўйлаб ўсишига ҳисса қўшади. Шундан келиб чиқиб, трансферлар масаласида скаутлар учун яхшигина қулайлик бериши режалаштирилаётган контентдан нафақат ташриф буюрувчилар, балки спортчиларнинг ўзи ҳам манфаатдор дейишимиз мумкин.  

Эндиликда мамлакат футзалининг Олий ва Биринчи лигаси, Кубоги, Суперкубоги, U-18 чемпионати каби мусобақалар мазкур платформада тўлиқ ёритиб борилади. Платформа, шунингдек, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги йиғинлар, ўртоқлик ва расмий ўйинларни ҳам ўзида акс эттиради. Қўшимчасига, ҳаваскорлар футзали мусобақалари секин-аста ундан ўрин олади", – дейилади ЎзПФЛ хабарида.

"Лига ҳам футбол, ҳам футзал мусобақаларини ўтказиб келади. Моҳияти яқин бўлса-да, улар аслида бошқа-боқша спорт турлари. Шундан келиб чиқиб, бизда футзал учун мустақил сайтни ишга тушириш зарурияти мавжуд эди. Ва ниҳоят бунга эриша олганимиздан хурсандмиз. Ишонаманки, сайт яқин келажакда ўзбек футзалининг асосий ахборот манбаига айланади", – деди ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев.

Ҳозирга қадар футзал чемпионатининг 2022/23 йилги мавсумининг ортда қолган турлари қайдномалари сайтга тўлиқ киритилган. Эндиликда Биринчи лига мусобақаси қайдномаларини унга юклаш ишлари олиб борилмоқда. Ташриф буюрувчилар тақвим, жадвал, статистика, расм ҳамда видеоларни замонавий интерфейс билан кузатиб бориш имкониятига эга. 

Келишув асосида платформанинг мобил телефонлар учун иловалари ҳам ишга туширилган бўлиб, смартфон турига қараб мазкур иловаларни бемалол юклаб олишингиз мумкин. Бу сизга ўзбек футзали билан боғлиқ барча жараёнларни сифатли контентда кузатиб бориш имкониятини тақдим этади.

"Лига билан футзални янги босқичга олиб чиқиш йўлида муҳим қадам ташладик. Ўзбекистонда профессионал ва ҳаваскорлар футзалини бир тизимга тушириш олий мақсадимиз ҳисобланади. Лига бугунга келиб профессионал футзални бир маромга олиб келди, энди эса уни ҳаваскорлар футзали билан уйғунлаштириш, маълумотлар олиш базасини ривожлантириш каби муҳим вазифа турибди. Бунга эриша олишимизга ишонаман", – деди ҲФРМ асосчиси Нодир Алибеков. 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Ҳаваскорлар футболини ривожлантириш маркази тез орада ҳамкорликда Ўзбекистон U-18 чемпионати мусобақаси ўтказилишини маълум қилди.  

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика