RU

Последние новости

21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  11 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  1 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  6 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  50 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   22 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

"Ўзбекистон футболи кўпроқ техник, тактик жиҳатдан ранг-баранг ва ҳар доим шундай бўлиб келган". Алишер Никимбаев — "Пахтакор" – "Қайрат" учрашуви ҳақида Новости

"Ўзбекистон футболи кўпроқ техник, тактик жиҳатдан ранг-баранг ва ҳар доим шундай бўлиб келган". Алишер Никимбаев — "Пахтакор" – "Қайрат" учрашуви ҳақида

Бўлажак Марказий Осиё дербиси олдидан мутахассис фикри.

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев "Championat.Asia"га интервью берди. У "Пахтакор" – "Қайрат" учрашуви хусусида тўхталиб, икки давлат футболини солиштирди.

- "Қайрат" ва умуман, қозоқ футболини кузатиб борасизми? Ўзбек футболидан нимаси билан фарқ қилади?
- Охирги пайтларда 20 йил олдинги, яъни "Гол" газетасида ишлаган вақтимдагидек диққат билан кузатмаяпман. Ўшанда Қозоғистон футболи ҳақида кўп нарсани билардим. Ҳозир "Қайрат" ҳақида нимадир дейишим қийин бўлади, лекин клуб аввалги буюклиги ва анъаналарини тиклашга ҳаракат қилгани эсимда. Кўп сармоя киритилди, лекин бундан унчалик самара кузатилмади. Ҳа, "Қайрат" ҳали ҳам бренд, аммо спорт нуқтаи назаридан улар катта муваффақиятларга эриша олишмади.

Агар Ўзбекистон ва Қозоғистон футболи ўртасидаги фарқ ҳақида гапирадиган бўлсак, Қозоғистон клублари доимо жисмоний тайёргарликка катта эътибор бериб келган. УEФАга ўтиш бу жараённи фақат рағбатлантирди. Футболчиларимиз жисмоний жиҳатдан у қадар кучли эмас, аммо техник жиҳат, индивидуал ҳаракат ва тактик тайёргарликлар бўйича кучли.

"Нефтчи"да яхши савияда ўйнаган ярим ҳимоячи Сергей Ни бор эди. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда ўйнаганида ўзини "кўприк остида тургандек" ҳис қилган: ҳимоядан ҳужумга узатмалар фақат юқоридан бўлган, майдон марказидаги ўйинчилар эса шунчаки жойида туриб, тўп ўз устидан қандай учиб ўтишини томоша қилиб турган. Бизнинг футбол кўпроқ техник, тактик жиҳатдан ранг-баранг ва ҳар доим шундай бўлиб келган.

- Бўлажак ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?
- Бу – ўртоқлик ўйини, шунинг учун ортиқча гапиришдан маъно йўқ. Клубларимиз йиғинда кўплаб номдор жамоалар – Москванинг "Спартак", Киевнинг "Динамо" ва Тбилисининг "Динамо" клублари билан ўйнади. Буларнинг барчаси совет футболига, тарихга ҳавола эди гўё. Аммо мавсум оралиғида мураббийларнинг вазифалари бутунлай бошқача, шунинг учун бундай ўйинларни СССР чемпионати ўйинлари билан солиштириш қийин.

Қолаверса, ёш авлод учун "Қайрат" принципиал рақиб эмас. Эҳтимол, ёшлар еврокубокларда эришган муваффақиятлари туфайли "Астана"ни яхшироқ билишади. Шу боис "Пахтакор" – "Қайрат" тўқнашуви 30 йил аввалгидек шов-шувли эмас. Бизнинг авлод учун – ҳа, бу алоҳида аҳамиятга эга эди. Ўша ўйинларни жуда яхши эслайман, агар хотирам панд бермаса, "Қайрат" билан сўнгги ўйин "Пахтакор" учун 1990 йилги мавсумда СССР Биринчи лигасидаги охирги турга тўғри келганди. Бу вақтга келиб "Пахтакор" Олий лигага чиққан, “Қайрат” эса Биринчи лигада қолганди. Шундан кейин СССР чемпионатида бир-биримиз билан ўйнамадик. Ўша учрашувни жуда яхши эслайман, чунки эндигина армиядан қайтиб келгандим ва баҳсни стадионда томоша қилганман.
Олмаотадаги ўйин ҳам эсимда, ўшанда "Пахтакор" икки марта ҳисобда олдинда бўлган, аммо якунда 2:6 ҳисобида имкониятни бой берган. Ўшанда бу, албатта, "Пахтакор"га қаттиқ зарба бўлган.

- Клублар ўртасидаги қарама-қаршиликда ҳамон қандайдир принципиаллик борми?
- Балки қандайдир тамойиллар сақланиб қолгандир, лекин фақат катта авлод учун. "Қайрат"нинг ҳозирги авлоди "Пахтакор" тарихини билишига шубҳам бор ва аксинча, "Пахтакор" ҳам "Қайрат" ўтмишини.

Айтганча, "Қайрат" тарихи ҳақида. Ўз вақтида, қозоғистонлик ҳамкасбларимиз менга бир латифани айтиб беришганди. Клубга янги инвесторлардан бири келиб, ёш футболчилар билан учрашиш учун фахрийларни олиб келган. Улардан бири аввалги шонли даврни тиклаш кераклиги, базани таъмирлаш лозимлигини айтган, у Колчак давридан буён ҳеч нарса ўзгармаганига урғу қаратган. Фахрий инсон буни бир неча бор таъкидлаган, шундан сўнг ёш футболчилардан бири матбуот котибига мурожаат қилиб: "Колчак "Қайрат"да қайси йили ўйнаган?" деб сўраган. Одамлар тарихни билишмайди, бунга шу латифа яққол мисол бўла олади.

- Сизнингча, ҳозирги "Пахтакор"нинг энг яхши ўйинчилари кимлар?
- Менга Максим Шацкихнинг ёшларни жалб этиш хислати ёқмоқда. Мен бир нечта исмларни айтиб бера оламан, лекин ҳеч кимни хафа қилмаслик учун бундай қилмаганим маъқул.

- "Пахтакор" бўлажак ўйинда фаворитми?
- Ҳа, шундай деб ўйлайман. Ҳаммаси натижа Шацких учун қанчалик муҳимлигига боғлиқ. Дарҳақиқат, Максимнинг ўзи ҳам "Пахтакор" ва "Қайрат" ўртасидаги қарама-қаршиликни унчалик эслолмаса керак. Ўшанда ҳали бола эди ва у Совет Иттифоқи парчаланиб кетган пайтда катта турнирларда ўйнай бошлаган. Шацких – Олмаотадаги саралаш мусобақасида ғолиб чиқиб, 1994 йилда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига йўл олган футболчилардан бири. Шунинг учун унинг Қозоғистон билан боғлиқ бўлган ўзига хос тарихи бор.


Николай Егоричев суҳбатлашди

Шерзод Нурматов таржимаси

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика