RU

Последние новости

15:31Ўртоқлик учрашуви. Ёшларимиз сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  1 14:58Абдуқодир Ҳусановнинг «Ланс»даги асосий шериги фаолиятини АПЛнинг номдор жамоасида давом эттиради  2 14:28Рустам Турдимуродов "Андижон"ни тарк этиши мумкин   3 13:48Карим Адейеми "Наполи"ни рад этди  1 13:20Мальдини "Аталанта"га ўтди  1 12:54"Милан" футболчиси АПЛ топ клубига ўтиш борасида қарор чиқарди  1 12:21Туркия клуби Кристантега қизиқмоқда. "Рома" хавбеки Раньерининг режаларига мос тушмаяпти  0 11:57"Интер" "Рома" футболчисини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олди  1 11:26"Сурхон" спорт директори Рустам Қурбонбоев: "Қуръани омадли ёки омадсизга ажратиш ноўрин бўлади"  2 11:00Баҳром Ҳайдаров: «Жамоамиз янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Худо хоҳласа, янги мавсумни яхши натижа билан бошлаймиз»  4 10:06Ёшларимиз Хитой U-20 термасига қарши баҳс олиб боради  2 09:43Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси «Хоразм» билан шартнома тузди  2 09:35Аморимнинг «Манчестер Юнайтед»даги илк трансфери ким бўлиши аниқ  4 09:02Кечаги кутилмаган мағлубиятдан сўнг Анчелотти нималар деди?  59 08:34«Бухоро» Туркиядаги йиғиннинг илк ўртоқлик учрашувида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1

Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги баҳслари учун аккредитация жараёни бошланди Новости

Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги баҳслари учун аккредитация жараёни бошланди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси матбуот хизмати 2014 йилги Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги ўйинлари учун оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш жараёнини бошланганини эълон қилади.

2014 йилги Ўзбекистон Чемпионати баҳслари 15 март, шанба куни старт олса, 7 сентябрь куни Ўзбекистон Суперкубоги баҳси ўтказилади. 2014 йилги мавсумнинг биринчи ярми тўлиқ тақвими билан бу ерда танишиш мумкин.

Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги баҳсларини стадиондан туриб ёритишни мақсад қилган ОАВ ходимлари 2014 йилнинг 13-25 февраль саналари оралиғида аккредитация заявкасини ЎзПФЛ матбуот хизмати электрон почтасига (media@the-uff.com) жўнатишлари керак. Аккредитация заявкаси намунаси ва талаблари билан ЎзПФЛ расмий сайтининг «Ҳужжатлар» бўлимидаги «Аккредитациядан ўтказиш тартиби» файлини кўчириб олиш орқали танишиш мумкин.

Маълумот ўрнида, 2013 йилдан ЎзПФЛ Матбуот хизмати томонидан «Аккредитациядан ўтказиш тартиби» ишлаб чиқилган бўлиб, унда журналистларга аккредитация беришда улар ишлайдиган ОАВнинг муҳимлик даражалари белгилаб чиқилган. Жумладан, Ўзбекистон қонунчилигига асосан рўйхатдан ўтган ва кундалик ташриф буюрувчилари сони 5000дан ортиқ бўлган спортга ихтисослашган интернет-нашрларининг муҳимлик даражаси нисбатан юқори ҳисобланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика