RU

Последние новости

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  207 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  2 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Ўзбекистон бугун ФИФА рейтингида 49-ўринга чиқади Новости

Ўзбекистон бугун ФИФА рейтингида 49-ўринга чиқади

Бугун, 15 сентябрь куни ФИФА сентябрь ойи учун янги рейтингни эълон қилади.

Ўзбекистон терма жамоаси ўтган ойги рейтингда 55-поғонани эгаллаб турибди. Буркина-Фасо, Сурия ва Қатар терма жамоалари мағлуб этилгач терма жамоамизнинг очколари сони 560дан 621га кўпаяди. Ўзбекистон янги рейтингда 49-ўриндан жой олади. 48-ўринда Греция (622 очко) ва 50-ўринда Сербия (602 очко) қайд этилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 2006 йил ноябрь ойида ФИФА рейтингида 45-ўринда қайд этилганди. Бу мамлакатимиз жамоасининг тарихидаги энг юқори натижаси бўлиб турибди. 

Терма жамоамиз Осиё қитъаси жамоалари орасида тўртинчи ўринни сақлаб қолади. Айни пайтда Эрон, Жанубий Корея ва Япония биздан олдинда боришмоқда.

Янги рейтингда эса Япония биздан пастга тушади, Австралия эса қитъада иккинчи бўлиб олади.  

Янги ФИФА рейтингида ТОП-10 қуйидагича бўлади:

Аргентина 1646
Бельгия 1369
Германия 1347
Колумбия 1323
Бразилия 1323
Чили 1284
Португалия 1228
Франция 1188
Уругвай 1173
Уэльс 1161


Осиё қитъасининг энг кучли 20та жамоаси эса қуйидаги кетма-кетликда жойлашади.

Эрон 712
Австралия 643
Жанубий Корея 634
Ўзбекистон 621
Саудия Арабистони 589
Япония 574
БАА 504
Хитой 445
Қатар 388
Иордания 387
Туркманистон 352
Қирғизистон 324
Уммон 316
Сурия 315
КХДР 302
Фаластин 302
Филиппин 296
Ироқ 289
Баҳрайн 284
Таиланд 246



Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика