RU

Последние новости

22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  9 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6

Ўзбекистон аёллар ТЖга хорижлик мутахассис бош мураббий этиб тайинланди Новости

Ўзбекистон аёллар ТЖга хорижлик мутахассис бош мураббий этиб тайинланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Мидори Ҳонда билан шартнома имзолади.

Унга кўра, япониялик мутахассис 2023 йилнинг якунига қадар Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритади.

Маълумот ўрнида, Мидори Ҳонда 1964 йилда Япониянинг Сидзуока шаҳрида таваллуд топган. 1981-1991 йиллар давомида Япония аёллар терма жамоаси сафида тўп тепган. Ушбу давр мобайнида жамоаси билан биргаликда Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритган.

Мураббийлик фаолиятини эса 2001 йилда “Окаяма“ клубида бошлаган. Кейинчалик Япония U-20 аёллар терма жамоасида мураббий ёрдамчиси сифатида Жаҳон Чемпионатида иштирок этган ва мундиалда 3-ўринни қўлга киритган. Мутахассис 2013-2019 йиллар давомида “Нагано Парсейро”, 2020-2021 йилларда эса “Сидзуока ССУ Асрежина” клубларини бошқарган. Бундан ташқари, Мидори Хонда Японияда ЖФАнинг “С” категориядаги (“Про”га тенг юритиладиган) лицензияни олган илк аёл мураббий ҳисобланади.

Шунингдек, аёллар терма жамоамизда яна бир япониялик мутахассис — Такая Цуцуми дарвозабонлар мураббийи сифатида иш олиб боради.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика