RU

Последние новости

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  37 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  4 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  62 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги саралаш баҳсларини юртимизда ўтказади Новости

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубоги саралаш баҳсларини юртимизда ўтказади

Aввал хабар берилганидек, аёллар ўртасидаги Осиё кубоги саралаш турнирини Ўзбекистонда қабул қилиш бўйича Ўзбекистон футбол ассоциацияси ОФКга мурожаат хати юборган эди.

Осиё футбол конфедерациясининг якуний қарорига мувофиқ ушбу йил 13-25 cентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Осиё кубоги саралаш баҳслари юртимиз майдонларида ҳам ўтказилади.

Саралаш босқичида жами 30 жамоа вакиллари 8 гуруҳга бўлинган ҳолда, чемпионатнинг 8 йўлланмаси учун беллашадилар.

Баҳром Норсафаров мураббийлиги остидаги аёллар миллий терма жамоаси қуръа ташлаш маросимида мезбон мамлакатлар саватчасидан ўрин олади. Қуръа жараёнида Ўзбекистон ўз гуруҳида 2-рақам билан сараланади.

Мазкур босқич учрашувларига Ўзбекистон билан биргаликда Хитой Тайпейи, Индонезия, Мьянма, Непал, Фаластин, Таиланд ва Вьетнам мамлакатлари мезбонлик қилади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика