RU

Последние новости

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  7 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  35 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоасининг кейинги босқичга чиқиш имконияти қандай? Новости

Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоасининг кейинги босқичга чиқиш имконияти қандай?

Бугун Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Токио-2020 2-саралаш босқичидан ўрин олган гуруҳдаги сўнгги учрашувда Гонконгга қарши баҳс олиб боради.

Мазкур ўйин билан параллел равишда Вьетнам терма жамоаси Иорданияга қарши баҳс олиб боради. Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси бундан аввалги иккита ўйинда 1та мағлубият ва 1та ғалаба қайд этган. Вьетнам терма жамоасидан 2:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, Иордания дарвозасига жавобсиз 2та гол киритган.

Ҳозирда терма жамоамиз 3 очко жамғариб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати бизда +1, яъни рақиб дарвозасига 3та гол киритиб, ўз дарвозамиздан 2та гол ўтказиб юборганмиз. Вьетнам терма жамоаси эса иккита ўйинда ғалаба қозонган ҳолда, гуруҳда 1-ўринни эгаллаб турибди. Тўплар нисбати Вьетнамда +2, яъни вьетнамликлар рақиб дарвозасига 4та гол киритиб, ўз дарвозаларидан 2та гол ўткзаиб юборишган. Гуруҳдан кейинги босқичга фақат битта жамоа чиқишини ҳам эслатиб ўтиш зарур.


Жамоа

Ўйин

Ғалаба

Дуранг

Мағлубият

Т-н

Очко

1

Вьетнам

2

2

0

0

4-2

6

2

Ўзбекистон

2

1

0

1

3-2

3

3

Гонконг

2

0

1

1

1-2

1

4

Иордания

2

0

1

1

0-2

1


Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кейинги босқичга йўл олиши учун бугун Гонконгни исталган ҳисобда мағлубиятга учратиши, Вьетнам эса исталган ҳисобда Иорданияга мағлуб бўлиши керак.

Масалан, бугун биз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонсак, Вьетнам эса худди шу ҳисобда мағлубиятга учраса, очколар бўйича тенглик юзага келади. Бу ҳолда тўплар нисбатига қаралади. Тўплар нисбати бизда +2 кўринишини олади. Вьетнамда эса +1 кўринишига келиб қолади. Бу ҳолда йўлланма Ўзбекистонга насиб қилади.

Кўриниб турганидек, Вьетнамда имконият яхшироқ. Улар бугун дуранг қайд этишса ҳам кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритишади. Ўзбекистон эса фақат ғалаба қозониши ва Вьетнамнинг мағлубиятини кутишга мажбур.

Бугунги учрашувда Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоасига омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика