RU

Последние новости

18:52Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум": Ваҳобов ва Стояновски бошланғич таркибда, Августин Чиди Квем захирада  1 18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  0 18:08"Насаф"нинг ўйини Самарқандда, "Сўғдиёна"нинг учрашуви эса мезбон мақомида Тошкентда ўтказилади  3 18:03Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон": Исмоилов, Йовович ва Холдорхонов асосийда, Турғунбоев захирада   10 17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  0 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   1 16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  11 16:02Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади  1 15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  18 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1 14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  1 14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  9 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  3

Ўзбекистон 23 март куни Сенегал билан ўйнайди Новости

Ўзбекистон 23 март куни Сенегал билан ўйнайди

ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Жанни Инфантино билан учрашув чоғида Ўзбекистон терма жамоаси учун кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилишда амалий ёрдам беришни сўраган эди.

Жанни Инфантино бу борада Ўзбекистондан ёрдамини аямаслигини таъкидлаб ўтиб, буни амалда исботламоқда.

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 27 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта ЖЧ-2018 иштирокчиси Марокаш терма жамоаси билан Касабланка шаҳрида ўртоқлик ўйини ўтказади. Март ойидаги ФИФА кунларидан унумли фойдаланиш мақсадида, 23 март куни Касабланка шаҳрида Африканинг номдор терма жамоаси, ЖЧ-2018 иштирокчиси Сенегал терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эришилди.

Ушбу келишув амалга ошишида ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг ёрдами катта бўлганини ҳам таъкидлаб ўтиш керак.

Сенегал терма жамоаси ЖЧ-2018да “Н” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, гуруҳдан чиқиш учун Польша, Колумбия ва Япония терма жамоалари билан баҳс олиб боради.

Ўзбекистон МТЖ Сенегал ва Марокашдан ташқари, шу йилнинг май ойида Эрон миллий терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказишини эслатиб ўтиш даркор.

Миллий терма жамоа учун кучли рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш борасидаги музокаралар давом этмоқда.

Рейтинг: +158   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика