RU

Последние новости

09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  0 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  3 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  2 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4

Ўзбек ва немис футболи ўртасидаги фарқни биласизми? Новости

Ўзбек ва немис футболи ўртасидаги фарқни биласизми?

Асосий мавзуга ўтишдан олдин немис матбуотида чиққан Тони Кроос ҳақидаги хабарни келтирмоқчиман.

"Крооснинг ўйин услубини ёқтирмайман. Евро-2020'да муаммо фақат тезликда эмаслиги кўриниб қолди. Тўғри, Тони тўп билан бўлса, ажойиб ҳаракатларни амалга оширадиган футболчи. Аммо, турнир давомида жамоа ҳужумларини секинлаштиргани ва ўйин ритмини пасайтиргани кўринди.

Айтмоқчиманки, Кроос ортиқ 1-даражали футболчи эмас. Ўтган мавсум "Реал"да бир нечта яхши ўйин ўтказди, кейин йўқолиб қолди", — немис футболи афсонаси, "Олтин тўп"нинг 1990 йилги ғолиби Лотар Маттеус (Kicker).

Умуман олганда, "Қироллик клуби" ярим ҳимоячиси Евро-2020'даги муваффақиятсизликдан кейин Германияда матбуотнинг асосий нишонига айланди. Тажрибали немис мураббийлари, мутахассислар уни кескин танқид қилишмоқда. Масалан, Ули Хёнесс Кроос энди терма жамоа либосига муносиб эмаслигини айтиб, уни инсон сифатида жуда яхши кўришини ўз фикрига илова қилди.

Бу воқеалар фонида 31 ёшли футболчи "Бундестим"даги 11 йиллик фаолиятига нуқта қўйди. Маълумот учун, Тони ЕЧЛда 4 бор зафар қучишни уддалаган кам сонли ўйинчилардан бири ҳисобланади. У "Реал"нинг Европада, Германиянинг жаҳонда тенгсиз бўлишида асосий ишни бажарган фигуралардан. Қисқа қилиб айтганда, Тони сўнгги 10 йилликда ўз позициясида дунёдаги энг яхшилардан бири ёки энг зўри. Аммо, унинг футбол ривожига қўшган ҳиссаси ва ўтмишдаги меҳнатлари бугунги кунда танқид қилинмаслигини билдирмайди.

Олмонияда Хёнесс, Заммер ёки Маттеус кабилар англаган камчиликларини баралла айтишади. Клопп ёки Фликк терма жамоанинг ўйин услуби ҳақидаги саволлардан чекинмайди. Ва энг муҳими, айтилган барча фикрлар муҳокама қилинади, керакли хулосалар олинади. Яъни, чинакам танқид мавжуд ва у ўсиш учун хизмат қилади. Танқидлар натижасида Мюллер ва Хуммелс терма жамоага қайтарилиши ёки Лёв истеъфо бериши мумкин. Шу туфайли "немис машинаси" бугун муваффақиятсизликка учраган пайтида ҳам келаси турнирнинг фаворити сифатида эътироф қилинаверади.

Бизда эса тарози ҳам, тошнинг оғирлиги ҳам ўзгача. Бировнинг айбини кўрсатиб, уни тузатишдан кўра ёмон кўринмаслик афзал билинади. Бу футбол эмас, халқнинг асосий камчиликларидан бири. Масалан, Ўзбекистон терма жамоаси мундиал саралашининг 2-босқичида қолиб кетди. Футбол ичидаги кишилар билан суҳбатлашсак, буни шармандалик, "позор" деб баҳолаганлар талайгина. Лекин, микрофон тутилса, кўпи "мум тишлаб қолади". Мамлакатимизда юзлаб мураббийлар бор, лекин Вадим Карленовичнинг Саудия Арабистонидаги хатоларини кўрсатиб, таҳлил қилиб берадиган бир нафар мард топилмади. Аслида бунндай шахс футболимизнинг бутун тарихида бўлмаса керак.

Юқорида дунёнинг энг кучли хавбекларидан бири Германияда "ер билан битта қилингани" ҳақида гапирдик. Бизда эса асосий юк 8 ой деярли футбол ўйнамаган Аҳмедов, жароҳати туфайли узоқ муддат сафдан ташқарида қолган Алибоевнинг елкасига ташланса ҳам, биров "ғиринг" демайди. Хатони, камчиликни кўради, лекин кўзини юмиб олади. Тўғри, бу менталитет билан боғлиқ масала ва ҳеч биримиз ундан мустасно эмасмиз.  Лекин, ривожланиш учун қачондир бу қобиқни ёриб чиқиш керак. Менталитетсевар, маънавипарварлар буни ҳар қанча улуғламасин, амалда иллат бўлиб қолаверади — ҳислат эмас. Футбол ва умуман бутун раҳбарлар юзига ойна бўлиб, хатоларини кўрсатишни бошламасак, ҳеч қачон ривожланолмаймиз. Аммо, Германия мундиалга чиқаверади, немислар ҳаёти яхшиланаверади. Чунки уларнинг Маттеуслари, Хёнесслари бор...

Автор :
Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика